Янгиликлар

Бўз Бўстонга айлантирилди

822

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар бермоқда.

Ялпи мажлисда “Андижон вилоятининг Бўз тумани номини Бўстон туманига ўзгартириш тўғрисида”ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 май куни Андижонда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш ўтказганди.

Йиғилиш давомида Андижон вилоятининг чўлли ҳудуди ҳисобланган Бўз тумани ҳокими Иномжон Мамадалиев давлат раҳбарига 2020 йилда Бўз тумани ташкил топганига 70 йил тўлиши, туман ташкил этилганида унинг ерлари шўр бўлгани учун шундай ном берилганини, ўша пайтда Шароф Рашидов, «Бу бўз ерлар бир куни бўстонга айланади» дегани, айни пайтда Бўзда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар натижасида туманнинг номи ўзига ярашмай қолгани ҳақида гапирган.

Ҳоким президентдан кейинги юбилей йилида туман номини Бўстонга алмаштириш учун туман оқсоқоллари, фаоллари номидан рухсат сўраган.

Давлат раҳбари туманда ижтимоий-иқтисодий объектларни ривожлантириш, бунёдкорлик ишлари амалга ошириш ва турли соҳалардаги ишларни жадаллаштириш учун 25 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиб берган.

Маълумот учун, Андижон вилоятидаги бу туман 1950 йил 5 апрелда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Шаҳрихон туманига қўшиб юборилган. 1964 йил 31 декабрда қайта тузилган. Майдони 0,20 минг км2. Аҳолиси 70 мингдан зиёд киши.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш

1641 22:30 09.06.2020

"Бағдодда ҳамма ёқ тинч": депутат "Ўзбекистон 24" телеканалини танқид қилди

1939 23:09 30.05.2020

Олий Мажлиснинг шу пайтгача ҳамма раҳбарларга «тиши» ўтмасди

1086 07:30 20.05.2020

Янги таҳрирдаги «Давлат тили ҳақида»ги қонун Олий Мажлисда кўриб чиқилади

554 22:12 15.05.2020

СССР қайта тикланадими?

3531 08:30 13.05.2020

Ожиз Парламент ҳақида

1487 16:00 07.05.2020
« Орқага