Масжидлар

Чамлижа масжиди билан боғлиқ қизиқарли рақамлар

1918

– Иймоннинг олти шартини эслатадиган олтита минораси бор

– Олти миноранинг тўрттаси Онадўлига қадам қўйилган йил 1071 шарафига 107,1 метр.

– Минораларда 16та шарафа (панжарали айвон, 4 таси 3 шарафали, 2 таси эса 2 шарафали), аввал ташкил топган 16та турк давлатини тамсил этади.

– 72 метр баландликдаги асосий гумбаз Истанбулда яшаётган 72 та миллатни;

– Асосий гумбазнинг диаметри 34 метр бўлиб, Истанбул рамзига ишора қилади;

– Масжиддаги қолган беш гумбаз Исломнинг 5 шартини эслатади.

– Масжидга беш фавворали ҳовли ва уч монументал эшик орқали кирилади. Улар жаннатнинг 8 эшиги рамзи саналади.

– Икки майдондаги 33 гумбаз тасбеҳ, таҳмид, такбирнинг алоҳида 33 мартадан такрорланишини эслатади.

– Асосий гумбаз баландлиги 54 метр бўлиб, 54 фарзни;

– 32 метрли асосий гумбаз билан эса 32 фарзга ишора қилинади.

– Асосий гумбаз деразалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар бўлган ёшлари ва бир кунда ўқилган 40 ракат намознинг рамзи ҳисобланади.

– Асосий гумбазда атрофидаги 4 ярим гумбаз тўрт буюк халифа, 4 буюк китоб, 4 мазҳаб, 4 буюк фариштага ишора.

– Бир қават пастдаги 12 ярим гумбаз Исломни тасвиф этган 12 тасаввуф йўлини ифодалайди.

– Бир қават пастдаги ойнали деразалар ҳар бўлинмада алоҳидадан 28 донани ташкил этади. Бу деразалар ва фавворали ҳовлидаги 28 гумбаз Қуръони Каримда номи келган 28 пайғамбарга ишора қилади.

– Чамлижа масжиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яшаган ёшларига ишора қилиниб, 63 минг киши бир пайтда ибодат қила олиши режалаштирилган.

– “Фатҳ” сураси гумбазга ишланган.

– Чамлижа масжиди кутилмаган табиий офатлар пайтида аҳолини муҳофаза қилиш учун ёпиқ майдонлари билан 100 минг кишини ўз ичига сиғдирадиган ҳолатда қурилган.

Умида Адизова тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Масжидлар очилса: биродарларга эслатма!

1385 16:00 11.08.2020

Хушхабар: Ўзбекистонда масжидлар босқичма босқич фаолият бошлайди

6482 10:33 10.08.2020

Масжид қурилишига ёрдам керак!

1051 10:18 10.08.2020

Фарғонада масжидга рухсатнома олиб бериш эвазига пора олган адлия ходими қўлга олинди

841 21:00 09.08.2020

АҚШда безорилар масжид имомини ўлдиришди

1969 08:24 09.08.2020

Ҳиндистонлик киши Малайзияда пандемиянинг иккинчи тўлқинига сабаб бўлиши мумкин

1091 13:40 08.08.2020
« Орқага