“Чаноққалъа” қаҳрамонлари

22:03 20.03.2019 1271

«Чаноқ» қалъа зафари (1915й.) дейилганда, инсоннинг ақлига қарорли, азмли, мард ва фидокор инсонлар келади.

Бир неча намуна....

Диёрбақир вилоятининг фақир бир қишлоғидан келган Курд Мемо (Меҳмед) июл ойининг жазирамасига қарамай, устида қирқта ямоғи бор чопонида жанг қилар эди. Давлатидан аскар кийимини сўрашни ўзига эп кўрмаганидан индамасди. Бир куни юзбоши буни пайқаб қолиб, Мемодан чопонини ечишни сўради. У эса кўнмади:

– Менга шу маъқул қўмондоним, деди. – Бу чопоннинг ҳар бир ямоғи шаҳид биродарларимнинг кийимидан олинган. Мени, ҳам кофирларнинг ўқидан сақлайди, ҳам совуқдан ҳимоя қилади...

– Лекин, ҳаво исиб кетди-ку. Ёз кунида бу қалин кийимда уришилмайди ахир, – деди яна юзбоши.

– Зиёни йўқ, қўмондоним. Хотиржам бўлинг, менга шундай жанг қилиш қулай.

Юзбоши ҳануз Мемони тушунмас эди.

– Ечсангчи ўғлим. Биродарларингга қара! Сен ҳам улардек енгил бўлиб ол!

– Илтимос, рухсат беринг, шундай қолсин.

Энди юзбоши ғазаблана бошлади:

– Еч дедимми, ечасан! Мен сенинг қўмондонингман.

Мемо қўмондондан қутула олишига кўзи етмай қолди. Энди яшираётган сирини айтмаса бўлмайди.

– Қўмондоним, – деди хижолат бўлиб. – Чопонимни ечсам, яланғоч бўлиб қоламан. Чунки, ичимда кийимим йўқ...

Ҳа, бу ажойиб инсоннинг бисотида бор йўқ кийими шу чопони эди, холос. У: "Давлатимнинг имкони бўлганида, менга кийим берган бўларди", деб ўйларди. Ўзи бермаганидан кейин, сўраб олгиси келмади.

Бу тавозеъни, ватанпарварликни, бу фидокорликни кўринглар!..

Ким билади, бу муборак зот қайси мозорда, қайси авлиёлар билан бирга шаҳидлик ҳаётини кечирмоқда экан?

Ҳадеганда, ўзимизнинг имконсизлигимизни пеш қилиб, ҳаракатни бошқалардан кутадиган бизларга ибрат бўлсин!

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!