Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Чарлзми ёки Карл: қайси бири муқобил? 

854

Қиролича Елизавета II вафот этиши муносабати билан тахтга унинг ўғли шаҳзода Чарлз ўтиради. 

Шу муносабат билан ижтимоий тармоқларда ўзбек тилида янги қиролнинг исми Чарлз ёки Карл деб юритилиши ҳақида мунозара кетмоқда.

Хусусан, Беҳзод Ҳошимов ҳақли савол билан мунозара баҳсини бошлаб берди:  «Шаҳзода Чарлз (Charles) тахтга Charles III номи билан ўтираётган бўлса, биз унинг қироллик исмини ўзбек тилида нима деб ёзсак тўғри бўлади — Чарлзми ё эски анъаналарга содиқ қолиб Карлми?»

Бу борада Azon.uz эксперти Камолиддин Раббимовнинг ҳам ўз қараш ва фикрлари бор:

«Бирлашган Қиролликнинг янги подшосини рус тилида “Карл III” деб айтиши ортидан, ўзбек тилида ҳам “Карл” дейиш кузатиляпти. Россияда шаклланган урфга кўра, Ғарбий Европа монархларининг исмлари олмонлаштирилади — Германияда қандай талаффуз қилинса, рус тилида ҳам шундай айтишади. 

Лекин, ўзбек тилида Британиянинг янги подшоси “Чарлз -3” дейилиши тўғри бўлади. Чунки инглиз тилидан ҳам “Чарлз” деб талаффуз қилинади ва бу рус тили орқали фикрлаш эмас, балки тўғридан-тўғри талаффуз қилиш бўлади. Яъни, Британиянинг янги подшоси Карл эмас, Чарлз».

Муҳаррир, мутахассис ва тил амалиётчиси Ориф Толиб ҳам Чарлз дея номлашимиз тарафдори.  Чарлз бўлади.

«Ҳақиқатан, руслар тўлиқ исми Чарлз Филип Артур Жорж бўлган бу шахсни валиаҳд шаҳзодалигида Чарлз деб атаган, тахтга ўтиргандан кейин эса Карл деб атай бошлаган.

Ўзбекчада хорижий номларни ўзлаштириш борасида камчиликлар кўп. Кўпинча рус тилидан кўчириб қўя қоламиз. Рус тилида эса ўзлашмалар имлоси немис ва француз тиллари таъсирида шаклланган.

Википедиядан солиштириб кўрдим. Асл инглизча варианти — Чарлес III. Қирол бўлгандан кейин исмида товуш ёки имло ўзгариши бўлмаган. Турк, қозоқ, қирғиз, Озарбойжон, татар, мўғул, курд, урду, форс, бошноқ, украин, дан, франсуз, нидерланд, шотланд каби тилларда аслига мувофиқ ёзилган. Тўғри, оз-моз товуш ўзгаришлари бор. Лекин Чарлзнинг турли шакллари.

Рус, испан, португал, италян, венгер, хорват каби тилларда Карлнинг турли шакллари қўлланган. Немис тилида ҳам Чарлз, ҳам Карл ишлатилган ўринлар бор экан.

Хўш, ўзбекчада қандай берган маъқул? Мен лотин тилига мослашга асос йўқ деб ҳисоблайман ва қиролга айланган шаҳзода номини Чарлз шаклида беравериш тарафдориман. Чунки аслиятдаги имло ва ўзбекчадаги талаффуз шуни тақозо этади.

Бу мунозарага илмий ечим сифатида Ўзбекистон давлат хореография академияси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори қуйидагича фикр билдирди:

«Кўп марта таъкидланганидек, ҳозирги ўзбек ёзувидаги энг асосий муаммолардан бири – ўзлаштирилган сўзлар имлосидир. Чунки шу пайтга қадар биз ўзлаштирилаётган сўзларни рус тили орфографияси қоидалари асосида, яъни рус тилида қандай ёзилса, ўша шаклда ёздик ва талаффуз этиб келдик. Ваҳоланки, ҳар бир тилнинг ўз талаффуз имкониятлари ва имло қоидалари мавжуд. Масалан, Буюк Британия янги қиролининг исми инглиз тилида Чарлес Пҳилип Артҳур Георге ёзилади.

Ушбу исмларни ўзбек ёзувида бир неча вариантда ёзиш мумкин. Лекин ҳозирги ёзув амалиётида мазкур исмлар ё транслитерация қилиниши (ҳарфма-ҳарф ўгирилиши) ёки транскрипция қилиниши (талаффузи ҳисобга олиниши) зарур бўлади. Ўзбек лотин алифбосининг афзалликларидан бири ҳам шундаки, [ч] ва [ш] товушлари инглиз тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам бир хил графемалар билан ифодаланади: ч — ч, ш — ш. Шундай экан, мана шу имкониятдан фойдаланиб, имлонинг транскрипцион принципи асосида Чарлз Филип Артур Жорж тарзида ёзиш мақсадга мувофиқ бўлади. Айни шу шакл ўзбек адабий тили талаффузи меъёрларига ҳам, асосий имло қоидаларига ҳам мос келади. Натижада ўзбек тилининг миллий табиати, жонли талаффуз ҳам сақлаб қолинади», — дейди филология фанлари номзоди Равшан Жомонов. 

Блогер Шаҳноза Саотова бу борада ўз фикрини билдирди: 

«Барча ахборот тарқатувчилар Чарлз сифатида қўллаганлари маъқул, ваколатли одамлар шундай деяпти. Ҳар соҳанинг ўз мутахассисига қулоқ тутиб, ягона амалиёт олиб борсак, тилимиз учун ҳам, ўзимиз учун ҳам фойдали бўлади», — дея изоҳ қолдирган телеграм каналида.

Таҳририятдан: халқимизда «чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин», деган нақл бор. Шундай экан, ҳар бир масалада соҳа мутахассисларининг фикри муҳим. Чунки улар соҳаси ичида яшайди, ўрганади, изланади. Демак, адабий тил меъёрларини ҳурмат қилган ҳолда Чарлз исмини муқобил сифатида ишлатган маъқул.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намозда икки ёки учта зам сура ўқиса бўладими?

167 10:21 07.02.2023

«Зилзила Эрдоған маъмурияти учун жиддий имтиҳон» – Камолиддин Раббимов

233 10:05 07.02.2023

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

468 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1092 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1704 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1337 19:36 06.02.2023
« Орқага