Янгиликлар

Чечен парламенти спикери Рамзан Қодировнинг соғлиги ҳақида гапирди

1423

Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов республика раҳбари Рамзан Қодировнинг касаллиги ҳақидаги миш-мишларни ғийбат деб атади.

"Ҳар хил ғийбатлар пайдо бўлган, нималар дейишмаяпти?! Мен гувоҳлик бераманки, бизнинг республикамиз раҳбари Рамзан Қодиров соғ-саломат, унинг ҳақида ёзилганларнинг ҳаммаси ёлғон", - деди у инстаграмдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, "бир гуруҳ одамлар ўзлари хоҳлаган нарсани ўйлаб, миш-мишлар тўқияпти". "Улар нима истаса ўшани ёзиб ётибди. Мен халқ бу миш-мишлардан ташвишга тушганини биламан ва мен сизга ишонтириб айтаман: ҳаммаси яхши", - деди Даудов.

Бундан ташқари, вилоят соғлиқни сақлаш вазири Элхан Сулаймонов ва “Грозний” телеканали директори Ахмед Дудаевнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғон, дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров 21 май куни кечқурун Москвада касалхонага ётқизилгани ҳақида бир қатор Россия ОАВ манбалари хабар беришган. Чеченистон раҳбарининг матбуот хизмати ҳанузгача унинг соғлиғи ҳақида расмий изоҳ бермади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинганидан кейин илк марта омма олдида кўриниш берди

1064 10:00 27.05.2020

Чеченистон: ҳайит учун тўрт кун дам олинади

335 10:30 19.05.2020

Чеченистонда Рамазон ойида “қарздан кечиш” акцияси бошланди

843 21:30 12.05.2020

Рамзан Қодиров Чеченистон чегаралари очилмаслигини эълон қилди

1345 19:00 01.05.2020

Чеченистон: таровиҳ намозларини оилада жамоат бўлиб адо этиш тавсия қилинди

395 21:40 25.04.2020
« Орқага