Чеченистонда ўзбек ошпазлари палов тайёрлашди

08:30 14.06.2018 140

Грознийда республика миқёсида 20 мингдан ортиқ рўзадорларга ифтор маросими қилиб берилди. Бу ҳақда Islam-today сайти Чеченистон давлат раҳбарининг маслаҳатчисига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу хайрли тадбирнинг ташкилотчиларидан бири бўлган Чеченистон давлат раҳбарининг маслаҳатчиси Амруди Эделгириев ҳабар беришича, ифторлик дастурхони анъанага мувофиқ “Чеченистон юраги” масжиди олдида ўтказилди.

Ифторга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун 200 қатордан иборат стол тузалди. Ўзбекистондан таклиф қилинган маҳоратли ошпазлар рўзадорлар учун палов тайёрлашди.

Шунингдек, ифторлик дастурхонига жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун Миср бошқа мусулмонлар давлатлардан келган рўзадорлар ҳам таклиф қилинди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!