Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чегаралар деярли ёпилди: ОАВ Россиядан қанча одам чиқиб кетганини аниқлади

8952

«Қисман» сафарбарлик эълон қилинганидан кейин 260 мингдан ортиқ эркак Россиядан қочиб кетди. Расмий равишда чегаралар ҳали ёпилмаган, аммо ҳарбийга чақирув ёшидаги одамлар энди қўйиб юборилмайди.

Маълумотлар ФСБ томонидан маълум қилингани айтилмоқда. Бу ҳақда Россия ОАВлари президент маъмуриятидаги манбага таяниб ёзган.

Россия чегараларни ёпмоқчи

Журналистларнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари чиқиб кетган эркаклар сони ҳақида маълумотлар бера бошлаганидан сўнг Кремль чақириқ ёшидаги одамлар учун чегараларни ёпиш масаласини муҳокама қила бошлаган. 25 сентябрь куни «офисларни айланиб чиққан» ФСБнинг сўнгги маълумотида 261 минг киши бўлган.

Нашр манбасининг таъкидлашича, хавфсизлик кучлари ва Мудофаа вазирлиги Путинни мамлакатдан чиқишни ёпишга ишонтира олади. Бироқ, фармонни ҳали ҳеч ким кўрмаган.

Россияда расмий кўрсатмалар пайдо бўлишидан олдин ҳам улар эркакларнинг чет элга чиқишини тақиқлашни бошлаган эди, деб ёзади журналист Андрей Цаплиенко. ФСБ томонидан чегарада берилаётган хатларда фуқароларга ҳарбий комиссариатларга  ташриф буюриш сўралган, бироқ сабалари кўрсатилмаган.

Қозоғистон билан чегара ёпилди

Петропавловскда Қозоғистон-Россия чегараси ёпилди, деб ёзади Orda.kz. Гувоҳларнинг қайд этишича, Россия томони чақириқ ёшидаги эркакларни чегарадан ўтказишни тўхтатган.

ОАВ чегарадан ўта олмаган ҳар бир киши зудлик билан автобусда ҳарбий комиссариатга олиб кетилаётгани айтилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

417 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

186 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

283 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1227 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

244 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

783 17:35 28.11.2022
« Орқага