Чехиялик ҳарбийлар Афғонистондан олиб чиқилиши мумкин

10:00 10.02.2019 373

Агар АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилса, чехиялик ҳарбийлар ҳам у ерни тарк этади. Бу ҳақда Чехия мудофаа вазири Лубомир Метнар Pravo газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Америкаликлар Афғонистондан кетса, биз ҳам кетамиз, – деди вазир. – Агар қандайдир ўзгариш рўй берса, масалан, америкалик аскарлар сони камайса ёки улар олиб чиқилса, биз ҳам худди шундай йўл тутамиз”. 

НАТОнинг Афғонистондаги “Қатъий қўллов” (Resolute Support) миссиясида чехиялик 250 нафар ҳарбий қатнашмоқда. 2020 йилда уларнинг сонини 390 нафарга етказиш режалаштирилган эди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!