Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Челябинск: чет эллик ҳайдовчилар қонундан ташқари

613

Россия Федерациясининг Челябинск вилоятида 2020 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқароларининг автобус ва такси ҳайдовчиси сифатида ишлаши тақиқланди.
Бу ҳақида област ҳукуматининг тегишли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорда: «Челябинск области ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига патент асосида ишловчи чет эл фуқароларини шаҳар ва шаҳар атрофи қатновидаги автобусларда йўловчиларни мунтазам ташиш, шаҳарлараро қатновлардаги автобусларда йўловчиларни ташишга жалб қилиш учун тақиқлансин», – дейилади.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши гўёки «йўловчиларни ташиш хавфсизлигини» таъминлаш билан изоҳланган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси маълумотларига кўра, Россияда хорижий ҳайдовчилар айби билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари 3,8 фоизга ўсиб, 4180 тани ташкил этган.

Бу қарорнинг асосан, Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига қаратилгани кундек равшан. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алиев урушни тўхтатиш шартларини айтди

2118 15:30 24.10.2020

АҚШ ва Россия Арктикада Хитойга қарши бўладими?

1518 12:30 24.10.2020

Путин Тоғли Қорабоғ можаросида ким томонидалигини аниқ айтди

11531 12:03 24.10.2020

Россиянинг Германияга ҳужуми жазосиз қолмади

1255 10:35 23.10.2020

Дунёнинг энг йирик қурол экспортчилари ва Осиё...

4311 12:50 22.10.2020

АҚШ россиялик разведкачиларни киберҳужумда айблаяпти

387 13:10 20.10.2020
« Орқага