Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Черков “жодугарлар”ни ўлдиргани учун узр сўради

958

Германиянинг Айхштетт шаҳрида жойлашган католик черкови XV-XVIII асрларда қарийб 400 кишини жодугарликда айблаб ўлдиргани учун узр сўради. 

Independent нашрининг ёзишича, Европада “жодугарлар ови” авж олган даврда қарийб 60 минг киши ўлдирилган. Қурбонларнинг тахминан 25 минг нафари Германияга тўғри келади. 

“Жодугарлар” шафқатсизларча қийноққа солиниб қатл этилган. Танқидчилар анчадан бери черковни ушбу жиноятларни тан олишга чақириб келади. 

Айхштеттдаги католик черкови епископи Грегор Мария Ханке ниҳоят бу масала ҳақида гапириб, айбсиз одамларнинг ўлдирилишини “черков тарихидаги қон оқиб турган яра” деб атади. 

Cобиқ пастор Хартмут Хегелер 2011 йилда бошлаган кампания доирасида элликдан ортиқ шаҳар “жодугарлар ови”даги ҳиссаси учун узр сўради. “Черков ислоҳотлардан қўрқар эди, “жодугарлар”ни суд қилиш эса бунга қарши курашнинг бир усули бўлган”, – дейди у. Хегелернинг айтишича, черков католицизмдан юз ўгирганларни иблис билан тил бириктиришда айблаган ва бу айблов черковнинг фойдасига хизмат қилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция черковларида минглаб бола педофилия қурбони бўлган

1628 08:00 03.03.2021

Ирландия: черков ётоқхоналарида минглаб бола нобуд бўлган

1757 11:00 13.01.2021

Православ руҳонийси жинс алмаштириш масаласида Байденга қарши чиқди 

2656 12:05 20.12.2020

Черковдаги педофиллар: Ватикан нега узоқ сукут сақлади?..

2514 20:05 08.12.2020

Черковни ёқмоқчи бўлган экстремистни мусулмонлар тўхтатиб қолди

1471 12:05 05.12.2020
« Орқага