Фаластинлик мусулмонлар Шарқий Қуддусдаги католик черковини ёқишга уринган яҳудий экстремистни тўхтатиб қолди.
Маълум бўлишича, 49 ёшли яҳудий Барча миллатлар черковига кириб, шиша идишда олиб келган ёнувчан суюқликни ўриндиқларга сепган ва ўт ёққан. Амакиваччалар Маҳмуд ва Ҳамза Учак ҳамда черков қўриқчиси Фади ал-Мағрибий зудлик билан оловни ўчириб, экстремистни ушлаган ва полицияга топширган.
“Биз бу ҳудудда асрлардан бери насронийлар билан ёнма-ён яшаймиз. Биз уларнинг ибодатгоҳларини ҳимоя қиламиз, улар эса бизникини”, – дейди Ҳамза Учак.