Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чимкент ҳам карантинга ёпилди

1580

Қозоғистоннинг учинчи йирик шаҳри бўлмиш Чимкент ҳам коронавирусга қарши кураш доирасида карантинга ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Мурат Айтенов ўз видеомурожаатида маълум қилди. 

Бугундан эътиборан автомобилларнинг Чимкентга кириши ва бу шаҳардан чиқиши тақиқланди (транзит ва махсус автомобиллардан ташқари). Шаҳарликларнинг ҳимоя ниқоби тақиб юриши мажбурий бўлди. 

“Аҳоли санитирия қоидалари ва чекловларни яхши англаши ва тўлиқ масъулият билан уларга риоя этиши зарур. Оилавий тантаналар ва диний маросимлар мутлақо тақиқланади. Ҳокимлик зарурий маҳсулотлар тақичиллигига йўл қўймаслик учун бутун чораларни кўради”, – деди Айтенов. 

Шу пайтгача Чимкент шаҳрида икки кишида коронавирус аниқланган. 

Қозоғистонда аввалроқ Нур-Султон, Алмати ва бошқа бир қатор шаҳарлар карантинга ёпилган эди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон президенти қийноқлар учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади

753 17:35 17.03.2023

Ғарб Қозоғистонга ультиматум қўйдими? – Саволга Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили жавоб беради

1064 19:50 16.03.2023

Қозоғистон: собиқ президент укасининг мол-мулки давлатга қайтариб олиняпти

468 18:30 16.03.2023

Қозоғистон «Роскосмос» мулкини ҳибсга олди

1627 20:55 13.03.2023

Қозоғистон Россияга Озарбайжон орқали нефт етказиб беришни бошлайди

1063 13:45 12.03.2023

Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири 12 йилга қамалди

455 19:15 09.03.2023
« Орқага