Чимкент темир йўл станциясида 13 та вагон ағдарилган, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий вакили Талгат Валининг сўзларига кўра, 24 октябрь куни маҳаллий вақт билан 02.31 да Чимкент шаҳрида темир йўл станциясида 13 та вагон ағдарилиб тушган (вагонлар бўш, поезд 21 та вагондан иборат бўлган). Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаблари текширилмоқда.
Вазирликнинг таъкидлашича, ҳодиса бошқа поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатган. Дастлабки маълумотларга кўра, 5 йўловчи ва 10 юк поезди тўхтатиб турилибди. "Айни пайтда таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда, "КТЖ" АЖнинг 200 ходими, Чимкент, Арис ва Тараз станцияларидан 3 та қутқарув поезди жалб қилинган", - дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Вазирлик воқеа жойида Чимкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар хизматининг 6 ходими ва 3 та техникаси, Чимкент шаҳрининг ЛОВД станциясининг 10 ходими ва 1 та техника иш олиб бораётганини қўшимча қилди. 24 октябр соат 13.00 гача поездлар ҳаракати учун битта трекни бўшатиш режалаштирилган.