Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чиқинди титаётган сурияликлар: “Ҳамма нарса қиммат...” (фото)

809

Суриянинг шимоли-шарқидаги Маликия шаҳри ташқарисидаги чиқинди полигони. Пластик ва алюминий идишлар, кийим-кечак, баъзан қандайдир егулик... Эркагу аёллар ва болалар нимадир топиш илинжида чиқинди титкилаяпти. 

Нефтга бой ҳудудни АҚШ қўллаб-қувватлаётган курд кучлари назорат қилади. Чиқинди полигонининг шундоққина рўпарасида нефт қудуқлари кўриниб турибди. Атрофда АҚШ армиясига қарашли зирҳли машиналар айланиб юрибди. 

Қирқ ёшли Умм Мустафо бу ерга оиласига ёрдам бериш учун тез-тез келиб туришини айтади. “Баъзан еса бўладиган апельсин ёки олмалар топамиз, – дейди оғир меҳнатдан қўллари қавариб, қорайиб кетган аёл. – Уларни ейиш учун олиб кетамиз, чунки ҳамма нарса қиммат”.  

Унинг беш қизи бор, тўнғичи 17 ёшда. Эри чўпонлик қиладиган пайтлар аёл болаларини олиб чиқинди полигонига келади.

Қарийб ўн йилдан бери давом этаётган уруш Сурия иқтисодиётини издан чиқарди. Миллий валюта қадрсизланди, озиқ-овқат нархлари эса осмонга сапчиди. Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотига кўра, курд кучлари назорат қиладиган Суриянинг шимоли-шарқий ҳудудларида 2019 йилда аҳолининг 60 фоизи озиқ-овқат танқислигидан азият чеккан. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Сурияда соғлиқни сақлаш тизими йўқ қилинди”

223 17:12 03.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

319 10:00 02.03.2021

Суриядаги қочқинлар лагерида ёнғин чиқди

276 21:00 28.02.2021

“Исроил ўз фуқаросини қайтариб олиш учун Сурияга вакцина берди”

562 16:05 22.02.2021

“Сурияда оғир жиноятлар содир этилди”

1216 20:00 19.02.2021

Сурия аҳолисининг қарийб 60 фоизи очлик ёқасида 

340 15:00 18.02.2021
« Орқага