Янгиликлар

Чирчиқда икки кун ҳушсиз ётган инсон қутқарилди

766

Тошкент вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига жорий йилнинг 23 апрел куни тахминан соат 15:30 ларда Чирчиқ шаҳар, 1-кичик туман, 33-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар ушбу уйнинг 29-хонадон эгаси М.П. икки кун давомида кўринмай қолганлигидан ҳавотирланиб ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мазкур воқеа юзасидан бошқарманинг ёнғин-қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида белгиланган манзилга етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очадилар. Бу вақтда, М.П уйнинг меҳмонхонасида ҳушсиз ҳолатда аниқланади.

Халоскорларнинг тезкорлик билан кўрилган чоралари натижасида фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилади. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега АҚШнинг ҳарбий базалари бошқа мамлакатларга жойлаштирилган?

2541 18:40 11.01.2020

Чирчиқ шаҳрида диний-маърифий китоблар дўкони очилди

909 11:00 18.12.2017
« Орқага