Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Чорлов

1225

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмас туганмас сано,

Расулимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга 

қиёматга қадар саловоту саломлар бўлсин.

Алҳамдулиллаҳ икки ўғлим ҳам Қуръондан озроқ ва кўпроқ таълим олишган. Фарзандлар айтганингизга эмас, қилганингизга қараб ўрганишади. Ўғлимга Қуръон ўқи десам бир икки варақ ўқиб қўйиб кейин яна укаси билан ўйин ёки бошқа ишга шўнғиб кетади. Шунинг учун бу сафар ҳар доимгидай “ўқи” деб ўтирмасдан ўзим Қуръонни қўлимга олиб балконга чиқиб ўқий бошладим. Ичимда “ҳозир эшитадию келиб ёнимда ўғлим ҳам ўтириб ўқийди” деган умид липиллаб турарди. Ўғлим эса укаси билан бошқа хонада шовқин солиб ўйнашдан тўхтамасди. 

Бироз ўқиб кутдим, декин “ҳа” деганда келавермагач овоз чиқариб чақирдим. “Умар, менга қара”. “Лаббай” дедию лекин укаси билан уйнашда давом этаверди. Мен эса бир икки бор чақирдим, Қуръон ҳам қолиб энди бутун ўй фикрим болаларни чақиришда бўлиб қолди. 

Охири кутавериб тоқатим тоқ бўлгач туриб боламни ёнига бордим. Мени кўриб иккови ҳам дарров “ўзига келиб қолди”. Лекин энди кеч, гап эшитиши тайин эди. 

Катта ўғлимни қулоғини чўзиб “Нимага мен чақирганимда дарров келмадинг?” дедим жаҳл билан. Тан оламан, ўз ўғлимни чақирганимда “лаббай, дадажон” деб келмагани учун ичимда бироз ғурур лат еган эди.

Шу пайт Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу бир қулларини ураётганларини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  кўриб қолганларида “Аллоҳ сенинг устингдан, сен унинг устида бўлганингдан кўра қудратлироқдир” маъносидаги ҳадислари ва ўша лаҳзанинг ўзидаёқ “Аллоҳ сени шунча марта намозга чақирганда масжидга бормаганинг, болангни бу қилмишидан чандон оғир жазога лойиқдир” деган хаёл келди. Ўша заҳоти ўғлимни қучоқлаб бошидан, пешонасидан ўпдим. Кўнглимда кечган туйғуларни сўз билан ифодалаб бўлмас эди. Энг тўғри йўл, тазарруъ ва гуноҳимга авф сўраб ёлвориш эди. Шундан бошқа чорам ҳам йўқ эди. Ичимда “Роббим, мени кечир. Мен болаларимни тарбия қилиш учунгина қилдим, сен эса менга мен уларга бўлганимдан кўра чандон меҳрибонроқсан. Мени азоблама” дер эдим..

«Роббана ҳаб лана' мин азва'жина аа зуррийя'тина қурpoma aъйунив важьална лил муттақийна имама'.

Маъноси: «Эй Раббимиз, бизга аёлларимиздан ва фарзандларимиздан кўзларимизнинг нури бўладиган яхши инсонлар эҳсон эт. Ва бизни тақводорларга имом ва раҳбар қил», («Фурқон», 74)

Абу Умар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03-07/5915-сонли рухсати билан чоп этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

135 14:35 03.12.2021

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

509 14:05 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

178 12:10 03.12.2021

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

221 11:30 03.12.2021

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

153 11:05 03.12.2021

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

256 10:30 03.12.2021
« Орқага