Илм

Чорва моллари закоти боби. Қорамол ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

525

Чорва моллар деганда соғиш ва насл учун яйловларда боқилган уй ҳайвонлари тушунилади. Улардан юк ташиб, миниб ва савдо-сотиқ қилиб фойдаланилмайди. Савдо-сотиқ мақсадида боқилган ҳайвонлар тижорат моли сифатида закоти берилади.

Яйловда боқилди деганда йилнинг аксари назарда тутилади, ҳаммаси эмас

Туя (Бу ўринда уч ёшдан тўққиз ёшгача бўлган туялар назарда тутилмоқда) бештадан кам бўлганда закот йўқдир. Агар бештага етса ва улар яйловда боқилиб, бир йил ўтган бўлса, то уларнинг сони тўққизта бўлгунча бир қўй чиқарилади. Ўнтадан ўн тўрттагача эса иккита қўй чиқарилади. Ўн бештадан ўн тўққизтагача учта қўй чиқарилади. Йигирматадан йигирма тўрттагача тўртта қўй берилади. Йигирма бештага етганда, то ўттиз бешта бўлгунча бинту (онаси ҳомиладор, яъни иккига кирган туя) махоз чиқарилади. Ўттиз олтитадан қирқ бештагача бинту лабун (учга кирган туя), қирқ олтитадан олтмиштагача ҳиққа (тўртга кирган туя), олтмиш биттадан етмиш бештагача жазаъа (бешга кирган туя)  ва етмиш олтитадан тўқсонтагача икки бинту лабун чиқарилади. Тўқсон биттадан бир юз йигирматагача икки ҳиққа чиқарилгач, у ёғига ҳисоб такрорланади. Яъни бир юз йигирмадан ошган бештада икки ҳиққа билан бирга бир қўй, ўнтада икки қўй, ўн бештада уч қўй, йигирматада тўрт қўй ва йигирма бештада саноқ то бир юз элликтага етгунча бинту махоз қўшилади. Бир юз элликта бўлганда учта ҳиққа берилади. Бундан кейин ҳисоб такрорланади ва юз элликтага бешта қўшилганда бир қўй, ўнтада икки қўй, ўн бештада уч қўй, йигирматада тўрт қўй, йигирма бештада бинту махоз ва ўттиз олтитада, яъни бир юз саксон олтитада уч ҳиққага бинту лабун қўшиб берилади. Саноқ бир юз тўқсон олтитага етганда икки юзгача тўртта ҳиққа чиқарилади. Бундан кейинги ҳисоб бир юз элликтадан кейинги элликтада бўлган кўринишда такрорланади.

Ажамий ва арабий туяларнинг фарқи йўқ, закот хусусида баробардир.

Қорамол ҳақида фасл

Яйловда боқилган ўттиз қорамолдан камига закот йўқдир. Агар улар ўттизтага етса ва бир йил айланса, бунда бир дона табиъ чиқарилади. Қирқтада битта мусинн берилади. Қирқтадан ошса, то олтмиштага етгунча шу миқдор берилади. Олтмиштада икки табиъ ва етмиштада бир мусинн ва бир табиъ чиқарилади. Саксонтада икки мусинн, тўқсонтада уч табиъ ва юзтада икки табиъ ва бир мусинн берилади.

Шунга қараб ҳисоб ҳар ўнтада табиъдан мусиннга ва мусиннга ўзгариб туради. Говмиш ва сигир бу борада баробардир.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

408 13:55 30.08.2019

Ўзига вожиб қилиб олган рўзалар хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

252 14:00 29.08.2019

Рўзадаги баъзи ҳукмлар (Енгил фиқҳ)

246 14:15 28.08.2019

Рўзада қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ишлар боби (Енгил фиқҳ)

281 14:00 27.08.2019

Ҳилол кўриш ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

475 14:00 26.08.2019

Рўза китоби (Енгил фиқҳ)

262 14:00 24.08.2019
« Орқага