Човушўғли: «Нетаньяҳу – совуққон қотил»

00:00 24.12.2018 1435

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни “совуққон қотил” деб атади.

“Нетаньяҳу – замонамизнинг совуққон қотили, минглаб бегуноҳ фаластинликнинг ўлими учун жавобгар”, – дея ёзди Чавушўғли Твиттерда. Унинг сўзлари Исроил бош вазирининг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга қаратилган танқидларига жавоб бўлди.

Шунингдек, Туркия ташқи ишлар вазири Твиттерга Исроилнинг Қуддус оккупациясига қарши курашда тимсолга айланган 16 ёшли фаластинлик Фавзи Жунайдий ва Ғазодаги намойишда ўлдирилган 30 ёшли ногирон Фади Абу Салоҳнинг расмларини жойлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!