Янгиликлар

Човушўғли: "Туркия ортиқ қочқинларни қабул қила олмайди"

506

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли Financial Times нашри учун ёзган мақоласида унинг мамлакати Сурия ва бошқа мамлакатлардан келган қочқинларни қабул қила олмаслигини билдирди.

Унинг мақоласи “Европа Иттифоқининг суриялик қочқинларга нисбатан ҳаракатсизлиги инсоният виждонидаги доғ” деб номланади.

Човушўғлининг таъкидлашича, Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ маёғи бўлган дунё кучи номига даъвогарлик қилади, агар Грециянинг қочқинларга муносабати ва ЕИнинг Афинани ҳали ҳам қўллаб-қувватлаши борасида бирор нарса қилинмаса, ЕИнинг бу даъвоси инқирозга учрайди.

"Мен анча вақтдан бери ЕИни дуч келаётган муаммолари, шу жумладан, экстремизм, ксенофобия, исломофобия ва антисемитизмнинг кучайиб бориши бўйича хотиржам бўлмасликка чақираман, – деди вазир. – Биз сурияликлар каби можаролардан қочаётган одамларнинг улкан ҳаракатини бошқариш учун халқаро тизимни янгилашга чақирдик. Биз ЕИни бундай можароларни ҳал қилишда ва Европани ўраб турган заифликларни йўқ қилишда ёрдам бериш учун кўндиришга астойдил уриндик”. 

Човушўғли Идлибдаги вазиятни Ғазодаги вазият билан таққослаб, Идлиб вилояти 3,5 миллион аҳоли учун “янги Ғазо”га айланганини таъкидлади.

Вазир ўз мақоласида ўтган йилнинг май ойидан бери Сурия режимининг кенг кўламли ҳарбий ҳужумлари ва Туркиянинг Сурия шимолидаги операцияларига тўхталди.

"Феврал ойида турк аскарларига ҳужум қилинганда, биз куч билан жавоб бердик ва НАТО мамлакатига ҳужум қилиш нимани англатишини кўрсатдик. Бир миллион киши НАТО чегаралари ва Европанинг жануби-шарқий чегараси, Туркия – Сурия чегараси томон ҳаракатлана бошлади”, – деди Човушўғли. 

Унинг айтишича, Анқаранинг Туркия ва Суриядаги сурияликлар учун қилган ҳаракатларининг қиймати 40 миллиард доллардан ошади, Анқара энди НАТО ва Европанинг чегараларини ёлғиз ҳимоя қилишни давом эттиролмайди.

Шунингдек, Мевлут Човушўғли ЕИни Греция ҳарбий кучларининг қочқинларга қарши "ҳаддан ташқари" чораларига жавоб қайтармаётгани учун танқид қилди:

“Бунинг ортидан Европа Иттифоқи учун шармандалик ва инсонийлик виждонига доғ бўлди. Европа Иттифоқи ва унинг парламент аъзолари Греция ҳарбий кучлари қай тарзда кўз ёш оқизувчи газ пуркагани ва чегараларда одамларга қарата ўт очганини шунчаки кузатиб туришди. Греция қочқинлардан аризалар қабул қилишни тўхтатди. БМТ танқид қилди, ЕИ эса йўқ. Одамлар ўлди, ўнлаб нафари яраланди ва бутун дунёда Европанинг обрўси тушиб кетди”.

У Европа Иттифоқи "яқин хорижда тинчлик, фаровонлик ва қадр-қимматни таъминлайдиган сиёсат ишлаб чиқиш"га қодир эмаслигига ишора қилди ва ЕИни "ушбу мақсадга эришиш учун Туркия билан самимий ишламаётганликда" айблади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия. Ашеви, бу – чойхона эмас!

1224 19:00 04.04.2020

Европага боришни истаган қочқинлар Греция чегарасида ўлдирилди

1596 23:00 03.04.2020

Туркияда жуда катта хайрия аксияси бошланди   

3168 11:00 03.04.2020

Коронавирус Туркиянинг барча вилоятларига тарқалди

1229 22:00 02.04.2020

Туркияда коронавирус дориси топилдими?

1930 10:28 02.04.2020

Эрдоған етти ойлик маошини коронавирусга қарши кампанияга ажратди

935 16:30 31.03.2020
« Орқага