Янгиликлар

Чўчқа ва қўй гибридидан яратилган қўй гўшти Ўзбекистонга келди деган хабарлар ростми?

7994

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқдаги бир гуруҳда танишим бир видеони ташлаб мутахассис сифатида фикримни сўради. Қисқагина видеода қанақадир ярмаркага олиб чиқилган Белтекс қўй зоти кўрсатилган, видео ортида гапираётган киши эса “бу қанақа қўй бўлди, қўй билан чўчқани чатиштириб яратилганми” қабилида гап айтган.

Видеога эса “Диққат!!! Хитой чўчқа ва қўйнинг чатиштиришидан яратилган, гени ўзгартирилган қўй гўштини Марказий Осиё учун тайёрламоқда. Бундай гўштни ейиш хавфли, у одам генини бузади. Ушбу гўштлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон колбаса цехларига юборилмоқда” деган изоҳ бириктирилган эди.

Муштарий: «Одам ейдиган таомни ҳам шунақа тайёрлайдими?!»

McDonald’s Ҳиндистонда ҳалол таомлар сотгани учун бойкотга учради

Мен ўша ерда бу гапнинг асоссизлигини, бу қўйнинг ҳеч қанақа чўчқага, қолаверса Хитойга алоқаси йўқлигини айтдим. Дўстим бу қўй қандай яратилган деб савол берди, мен унга “қўй билан қўйни чатиштириб яратилган” дедим. Ушбу суҳбатни sof.uz журналисти олиб хабар тайёрлади ва сайтда чоп этди.

Хабар матнига бир видео бириктирилган бўлиб, қисқа қилиб айтганда видео бироз нопрофессионал тарзда тайёрланган, уни кўрган одам агар яхшилаб эътибор қилмаса чўчқа ва қўйнинг чатиштирилишидан яратилган қўй гўшти бизга кириб келаяпти экан деган хулосага бориши мумкин. Видео охирида менинг бир гапим ҳам келтирилган. Мана шундан кейин турли ижтимоий тармоқларда менга ушбу видеони юбориб изоҳ сўрайдиганлар сони орта бошлади. Ушбу мақолада масалага батафсил жавоб бермоқчиман.

Биз биладиган қўйлар фанда хонаки қўй деб аталиб, унинг илмий номи Ovis aries. Ушбу қўй тури ёввойи қўйлар – муфлонлардан келиб чиққан. Ҳозирги кунда дунёда қўйларнинг 1000 дан ортиқ зоти мавжуд. Қўйлар гўшт, сут, жун, тивит, пўстинбоп каби йўналишларда етиштирилади. Яхшироқ тушунишингиз учун мисоллар келтираман. Мана Ўзбекистонда ҳисори қўйлар жуда машҳур, улар айнан гўшт йўналишидаги қўйлар ҳисобланади. Ҳар битта ҳисори қўй 80-100 кг гўшт беради, думбасининг оғирлиги 25 кг гача боради. Машҳур қоракўл қўйлари эса айнан майин тивит жунли тери учун етиштирилади. Ушбу қўй терисидан тикилган телпак ва бошқа кийимларнинг нақадар қимматлигини билсангиз керак.

Белтекс ҳам худди мана шундай оддий қўй зоти. У 1989 йилда Буюк Британияда яратилган. Белгия текстил қўй зотидан яратилгани учун ушбу сўзларнинг биринчи бўғинларини ўзаро қўшиб “белтекс” деб ном беришган. Белтекс айнан гўшт йўналишидаги қўй зоти ҳисобланади. У Британияда маҳаллий қўй зотлари билан чатиштириш натижасида яратилган. Бу қўйнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ, худди шундай Хитойга ҳам. Интернетда Белтекс қўй зоти жамияти деган катта бир сайт бор, у ерда ушбу қўй зоти ҳақида барча маълумотлар берилган, қолаверса facebookда ҳам айни шу жамиятнинг саҳифаси бор, у ерда ҳам бемалол Белтекс қўйлари ҳақидаги видеоларни кўришингиз мумкин (юқоридаги сурат муаллифи: Beltex New Zealand).

Шу ўринда биолог мутахассис сифатида бир нарсага изоҳ бериб кетмоқчиман. Бирор бир ҳайвон тури билан иккинчи бир бошқа ҳайвон турини чатиштириб оралиқ дурагай тур олинмайди. Бу фан учун ҳам ниҳоятда қийин ва олинган тақдирда ҳам у насл бермайди. Генетиканинг фундаментал қонунлари бунга йўл бермайди. Шу боис турли ҳайвонларни чатиштириб олинган организм деганга ўхшаган хабарларга дуч келсангиз, билинг-ки бу юқори эҳтимоллик билан ёлғон. Бундай хабарларга алданиб қолманг, маълумотларни текширинг ёки энг камида мутахассислар фикрини сўранг.

Бахтиёр Шералиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бизга туризм ҳақидаям телеканал керакми?

149 11:00 25.02.2020

Хусусий мактабларда ҳам рўмол тақиқланадими?

2375 19:40 24.02.2020

23 fevral kuni "Family by Chopar"ning ikkinchi filiali ochildi.

287 18:30 24.02.2020

Ўзбекистонда электр транспорт воситалари ривожланади

244 17:40 24.02.2020

Намунавий уйлар энди қурилмайди!

1227 17:00 24.02.2020

Бош прокурор кўпларнинг «пўстагини қоқди!» Лекин...

961 16:40 24.02.2020
« Орқага