Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чўл ўртасидаги намозхонани бузишдан нима фойда бор?!

2719

– Яҳудий синагогасини бузиб ташлашга судьянинг "духи" етадими? 
– Насроний черковигачи?
– Лўлининг ҳужжати йўқ уйини-чи?
    Лекин чўл зонада намоз ўқиш учун қурилган (жоме масжид эмас) бинони бузиш, буздиришга "духи" етади. 
– Нега?
– Чунки бир ҳовуч бўлсада яҳудий (насроний ё лўли миллати) бир миллат сифатида жипслашган, бирлашиб катта кучга айланган.     
  Мусулмон бўлса, "Ээ, нима қиласан бошингни оғритиб?" – ёки "Ээ, менга нима?" – деб ўзини четга олади. Шу ва шунга ўхшаш ҳолатларда фарқимиз яққол кўринади.

****

Қўнғиротда, чўлнинг ўртасида (!) ер ўлчаш-иморат қуриш жараёнида хатолик бўлган ва давлатга тегишли ерга  намозхона қурилган. Буни иншоот қуриб битказилгач билишган.  Ҳозир иншоот эгаси шу бинони ҳокимият балансига ёки "Вақф" фондига ўтказиб беришга тайёр. Муҳими, бу иншоот-намозхона бузилмасин, одамларга манфаат етказсин.
 
Таъкидлаш керакки, бу намозхона туристлар учун мўлжалланган бўлиб,  чўлдан ўтган трасса юзида қурилган. Ва бу ишдан иқтисодий манфаат кўзланмаган, холис Аллоҳ учун!

Ҳозирда суд ўша намозхонани бузиш ҳақида қарор чиқарган. Биз бу ишга қарши аппелация бериш, ҳукумат идораларидан ёрдам сўраш мақсадида иш бошладик. Ва сизни ҳам бу ишга чорладик...

P.S. Ушбу мулк эгасини шахсан танимайман. Мақсад бир намозхонани сақлаб қолиш.

*****

Суд қарори
(Эркин таржима, асл матн қорақалпоқ тилида)

Ўзбекистон Республикаси номидан 2019 йил декабрь ойининг 18-санасида Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи Н.Абдакимов, Г.Ешмуратова котиблигида, талабгор вакили Б.Баймуратов ва М.Ниязбаевларнинг иштирокида, талабгор Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалигининг жавобгарлар Кучкоров Давронбек Ибрагимович, Ишмуратова Якут Розимбаевна ва Кучкаров Элнур Давронбек ўғлига нисбатан ноқонуний қурилган қурилишни буздириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича 
№ 2-2303-1901/4112-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар
                             
                          АНИҚЛАНДИ:    

   Талабгор Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалиги судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида 2016 йили “Ўздаверлойиҳа” институти Қорақалпоғистон бўлими томонидан хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси бўйича инвентаризация ишлари ўтказилиб, натижаси бўйича Қўнғирот туман ҳокимининг 2016 йил 27 июнь кунги 337/6-сонли хулосаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 2 декабрь кунги 367-сонли қарори билан Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалигига тегишли ер майдонлари тасдиқланганини, мазкур хўжаликка тасдиқланган “Қорақалпоғистон” посёлка (шаҳарча) фуқаролар йиғини ҳудудидаги хўжаликка тегишли бўлган ер майдони ичидан  

 А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў” автомобиль йўли бўйида “Даўит ата” божхона постига яқин ҳудуддаги ер майдонига Д.Кучкаров, Э.Кучкаров ва Я.Ишмуратова ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН МАСЖИД КЎРИНИШИДАГИ ИНШООТ ( қурувчини айтишича - НАМОЗХОНА) ҚУРИБ ОЛГАНИНИ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июнь кунги 461-сонли қарорига мувофиқ,  2018 йил 28 декабрь куни ўзбошимчалик билан қурган турар жой иморатига мулк ҳуқуқини олиш учун Қўнғирот тумани давлат хизматлари марказига мурожат қилганини, ушбу мурожаати бўйича юқорида кўрсатилган қарорга мувофиқ тузилган комиссия таркиби томонидан 2019 йил 11 январь куни мулк ҳуқуқини олиш мумкин эмаслиги бўйича акт тасдиқланганини, шундан сўнг Қўнғирот тумани ҳокими номига Я.Ишмуратова номидан ишончнома орқали И.Эгамиов 2019 йил 16 февраль куни мулк ҳуқуқи берилмаган.

Масжид кўринишидаги турар жой иморатини ҳужжатлаштириб бериш бўйича ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатлари Тўрткул тумани Кенгаши депутати А.Дуйсенов 2019 йил 2 март куни 5-сонли Депутатлик сўровномаси билан ушбу иморатга мулк ҳуқуқини беришни сўраб мурожаатлар қилинганини, бу мурожаатларни юқорида кўрсатилган қарор асосида ҳужжатлаштириш бўйича қонун доирасида хулоса беришда амалий ёрдам сўраб туман ҳокими номидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига хатлар йўлланганини ва ушбу хатга асос республика масштабида комиссия таркибитузилиб, ўрганиб чиқилиб, ушбу масжид кўринишидаги турар жой иморатига мулк ҳуқуқини бериш имкони йўқлиги бўйича 2019 йил 14 март куни 07-07/11-03/67-сонли ва 2019 йил 19 март куни 03-07/01-613-сонли хатлари билан жавоблар берилганини, 2019 йил 16 сентябрь куни туман ҳокими номига “Қорақалпоғистон” посёлка (шаҳарча) фуқаролар йиғини ҳудудидаги хўжаликка тегишли бўлган ер майдони ичидан А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў” автомобиль йўли бўйида “ Даўит ата” божхона постига яқин ҳудудда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга ер ажратиш ҳужжатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигига аниқлик киритиш, ўрганиш учун комиссия тузиб беришни сўраб мурожаат қилганини, Розимбетовалар томонидан Қўнғирот тумани ҳокимининг 2016 йил 27 июнь кунги 337/6-сонли хулосаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 2 декабрь кунги 367-сонли қарори билан Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалигига тасдиқланган ер майдонига қурилиш майдони 152,70 кв.м, умумий ички майдони 98,88 кв.м ўзбошимчалик билан масжид кўринишидаги турар жой иморатини қуриб олганлиги аниқланганини ва Д.Кучкаров мазкур иморатини бузиб ташлаш кераклиги бўйича огоҳлантирилганини, ушбу ўрганиш бўйича акт тузилиб, комиссия таркиби томонидан тасдиқланганини, хўжалик томонидан 2019 йил 2 октябрь кунги 292 сонли ва 2019 йил 19 октябрь кунги 304-сонли хатлари билан ўзбошимчалик билан қурган иморатини бузиб, жойини тартибга келтириш бўйича огоҳлантириш берилганини, берилган огоҳлантиришларга қарамасдан Д.Кучкаров, Э.Кучкаров ва Я.Ишмуратовалар шу кунгача ўзбошимчалик билан қурган масжид кўринишидаги иморатни бузмай келганини, шу боис “Қорақалпоғистон” посёлка (шаҳарча) фуқаролар йиғини ҳудуди А-380 “Ғузор-Бухоро-НукусБейнеў” автомобиль йўли бўйи, 1203 км. “Даўит ата” божхона постига яқин ерда жойлашган Д.Кучкаров, Э.Кучкаров ва Я.Ишмуратовалар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган, қурилиш майдони 152,70 кв.м, умумий ички майдони 98,88 кв.м бўлган масжид кўринишидаги турар жой иморатини мажбурий  тартибда буздиришни  сўраган.


Суд мажлисида талабгор вакили Б.Баймуратов даъво аризасини қўллаб-қувватлаб (ёқлаб), жавобгарлар томонидан қурилган масжид кўринишидаги иморат жойлашган ер майдони Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалигига тегишли эканини, иморат ўзбошимчалик билан қурилганини, шу боис суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.

   Суд мажлисида талабгор вакили М.Ниязбаев даъво аризасини қўллаб-қувватлаб (ёқлаб), суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.   

   Жавобгарлар Д.Кучкаров, Э.Кучкаров, Я.Ишмуратовалар суд мажлисига келмади. Уларга чақирув хатини топшириш имкони бўлмагани тўғрисида почта бўлимидан маълумот келиб тушди. Жавобгарларнинг яшаш манзили ноаниқ. Шу боис Суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддасига асос жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.   

   Суд мажлисида Қўнғирот тумани ҳокимлиги вакили А.Калиев туман ҳокимлиги томонидан жавобгарларга ер ўрни ажратиб берилмаганини, жавобгарлар томонидан қурилган иморатга мулк ҳуқуқи берилмаганини айтиб тушунтириш (кўрсатма) берди. 

  Суд мажлисида Қўнғирот тумани қурилиш бўлими бошлиғи Г.Ибрагимов Қўнғирот тумани ҳокимлиги томонидан жавобгарларга ер майдони ажратилмаганини, иморат жойлашган ер ўрни Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалигигаберилганини айтиб тушунтириш берди. Суд мажлисида “Ермулккадастр” давлат корхонаси Қўнғирот тумани филиали вакили А.Нуржанов жавобгарлар томонидан қурилган масжид кўринишидаги иморат мулк сифатида давлат рўйхатидан ҳеч бир шахс номига расмийлаштирилмаганини айтиб тушунтириш берди.
 
   Суд талабгор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни судда аниқланган ҳолатлар билан солиштириб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Судда аниқланган ҳолатларга ва иш ҳужжатларига биноан, жавобгарлар Д.Кучкаров, Я.Ишмуратова ва Э.Кучкаровлар томонидан ўзбошимчалик билан Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалиги “Қорақалпоғистон” посёлка (шаҳарча) фуқаролар йиғини ҳудуди А-380 “Ғузор-Бухоро-НукусБейнеў” автомобиль йўли бўйи, “1203 км. “Даўит ата” божхона постига яқин ерда қурилиш майдони 152,70 кв.м, умумий ички майдони 98,88 кв.м масжид кўринишидаги турар жой иморати қурилган. Иморат қурилган ер ўрни Қўнғирот тумани ҳокимининг 2016 йил 27 июнь кунги 337/6-сонли хулосаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 2 декабрь кунги 367-сонли қарорига мувофиқ талабгор Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалигига тегишли. Бу иморат жойлашган ер ўрнини давлат жамғармасига қайтариб олиб, ўз номига ҳужжатлаштириб беришни сўраб Қўнғирот тумани ҳокимлигига жавобгар Я.Ишмуратованинг вакили И.Эгамовнинг 2019 йил 16 февраль куни берган аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган. 

  “Ермулккадастр” давлат корхонаси Қўнғирот тумани филиали томонидан 2019 йил 08 январь куни ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқини тиклаш имкони йўқлиги тўғрисида 2019 йил 08 январь куни №419/974-сонли хулосаси берилган бўлса, Қўнғирот тумани қурилиш бўлими томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқи белгинмаслиги тўғрисида 2019 йил 09 январь куни №839-сонли хулосаси берилган.    

 Талабгор томонидан жавобгарларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиш тўғрисида ёзма равишда огоҳлантиришлар берилган. Лекин бу талаблар жавобгарлар томонидан  ихтиёрий равишда  бажарилмаган.

Бу ҳолатлар талабгор вакилининг тушунтиришлари (кўрсатмалари) ва ишга қўшилган (тикилган) ҳужжатлар билан тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 212-моддаси 1-бўлимида “Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади” дейилган. Шу модданинг 2-бўлимида “Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди” дейилган бўлса, 3-бўлимида “ Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим” дейилган. 
   
   Шу боис суд даъво аризасини қаноатлантириб, жавобгарлар Д.Кучкаров, Я.Ишмуратова ва Э.Кучкаровларга Қўнғирот тумани, “Қорақалпоғистон” посёлка (шаҳарча) фуқаролар йиғини ҳудуди А-380 “Ғузор-Бухоро-НукусБейнеў” автомобиль йўли бўйидаги, “1203 километридаги, “Даўит ата” божхона постига яқин ерда жойлашган, қурилиш майдони 152,70 кв.м, умумий ички майдони 98,88 кв.м бўлган масжид кўринишидаги турар жой иморатни ўзларининг ҳисобидан бузиб ташлаш мажбуриятини юклашни, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан жавобгар Н.Жайлгановдан талабгорнинг фойдасига унинг судга даъво аризасини беришда давлат фойдасига тўлаган 446.000 сўм давлат божи ва 15.610 сўм почта харажати пулини қўшиб, жами 461.610 сўм қайтариб ундиришни маъқуллади.   

  Суд юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб
         
                     ҚАРОР ҚИЛДИ: 
  - Талабгор Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалигининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгарлар Кучкоров Давронбек Ибрагимович, Ишмуратова Якут Розимбаевна ва Кучкаров Элнур Давронбек ўғлига Қўнғирот тумани, “ Қорақалпоғистон” посёлка (шаҳарча) фуқаролар йиғини ҳудуди А-380 “ Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў” автомобиль йўли бўйидаги, “1203 километридаги, “Даўит ата” божхона постига яқин ерда жойлашган, қурилиш майдони 152,70 кв.м, умумий ички майдони 98,88 кв.м бўлган масжид кўринишидаги турар жой иморатни ўзларининг ҳисобидан бузиб ташлаш мажбурияти юклатилсин ва жавобгарлар ҳисобидан бузиб ташлансин. 
   
    Жавобгарлар Кучкоров Давронбек Ибрагимович, Ишмуратова Якут Розимбаевна ва Кучкаров Элнур Давронбек ўғлидан талабгор Қўнғирот давлат ўрмон овчилик хўжалигининг фойдасига461.610 сўм ундирилсин. 
   Қарордан норози тараф ушбу суд орқали 20 кун ичида аппелияция тартибида фуқаролик ишлари бўйичаҚорақалпоғистон Республикасисудига шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин.

 Раислик қилувчи: Н.Ж.Абдакимов 

Суд раиси: Н.Ж.Абдакимов

18/12/2019


Темур Аъзам

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил турмасидан қочган фаластинликлар судланяпти

929 15:35 13.09.2021

Франция суди Башар Асаднинг амакисига ҳукм чиқарди

500 19:50 10.09.2021

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мисрни «судсиз қатллар»да айбламоқда

457 18:45 07.09.2021

Тарихда илк бор 56 нафар судьяга «Суд фахрийси» кўкрак нишони топширилди

817 10:04 01.09.2021

«Босмачи» сифатида қамалган аждодларимиз оқланди

1984 18:58 25.08.2021

Британия қироличаси шаҳзода ва унинг рафиқасини судга беришни буюрди

881 10:55 23.08.2021
« Орқага