Чумолига буни ўргатган Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсонлардан покдир

12:00 12.01.2019 1494

Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар униб чиқмайди?

Олимлар ўрганиб кўришса, чумоли ер остига тўплаган дон ва уруғларни иккига бўлиб қўяр экан. Уруғлик дон иккига бўлиб қўйилса, ер ҳар қанча унумдор бўлмасин, униб чиқмас экан. Лекин маълум бўлишича, чумоли кашнич донини икки эмас, тўрт бўлакка бўлиб қўяр экан. 

Таажжубга тушган олимлар кашнич уруғи устида тажриба ўтказиб кўриб, ажойиб кашфиёт қилишди. Кашнич дони иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан, тўрт бўлакка бўлинсагина ўсиб чиқмас экан. Чумолига буни ўргатган Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсонлардан покдир.

«Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра уни тўғри йўлга солиб қўйган Зотдир» (“Тоҳа” сураси, 50 оят).

аrabic.uz 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!