Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чувашияда Ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллиги муносабати билан янги масжид очилади

390

1 июль куни Чуваш Республикасининг Комсомолск туманидаги Урмаево қишлоғида жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади, унда Россия мусулмонлари диний уюшмаси  раҳбари, муфтий Албир ҳазрат Крганов, Чуваш Республикаси раҳбари Олег Николаев ва Татаристон Президенти Рустам Минниханов иштирок этади.

Шунингдек, шу куни қишлоқда Волгабўйи Булгарияси томонидан ислом динини қабул қилинганлигининг 1100 йиллигига бағишланган талабаларнинг республика байрами ўтказилади. Рахимулла Миназетдинов (ушбу мусулмонлар ибодатхонасининг биринчи имом-хатиби) номидаги Урмаево жоме масжиди ҳудудида эндиликда аҳоли учун дам олиш ва сайр қилиш учун зона ташкил этилади. Масжиднинг эски биноси 1990 йилнинг 25 майида, айнан Волга Булгариясида ислом дини қабул қилинган куни қад ростлаган. Жой етишмаганлиги сабабли намозхонлар масжиднинг ҳудудини кенгайтиришга қарор қилишди ва 2014 йилда реконструкция бошланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: Инсонларнинг ҳожатларини чиқармоқ фазилати

69 07:45 04.07.2022

Ҳар 24 сонияда бир киши автоҳалокатда вафот этади – БМТ

416 00:56 04.07.2022

Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари

437 21:50 03.07.2022

Истинжо қилиш макруҳ бўлган нарсалар

553 21:30 03.07.2022

Чўлоқ қулон

514 20:50 03.07.2022

Қанча бойлигингиз бўлса қурбонлик қилишингиз керак?

1114 20:17 03.07.2022
« Орқага