Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Cирдарёдаги портлашда жабрланган ҳақида маълумот берилди 

1120

ССВнинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида жабрланганларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган

Аввалроқ, бугун тонгги соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур воқеа оқибатида жабрланганлар ҳолати юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Малик СИУ да юз берган портлаш ҳақида соат 05:01 да туман тез тиббий ёрдам бўлимига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг ушбу ҳодиса натижасида шикастланган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган. 

Хусусан, 5 нафар фуқаро Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида, 7 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилди.  Шунингдек, 4 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалида стационар кузатувга олинди.

«Жабрланганлар орасида жиддий жароҳат олган ва оғир аҳволдаги беморлар йўқ.

Айни пайтда РШТЁИМ ва унинг Сирдарё филиалидан малакали шифокорлар Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига сафарбар қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган», — дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

78 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

249 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

332 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

280 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

30 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

247 17:10 22.03.2023
« Орқага