Иймон

Даҳрийни мот қилган болакай...

3214

Бир бола жума намозидан қайтиб келаётган эди, йўлда бир даҳрий киши уни тўхтатиб, қитмирлик билан саволга тутди:

- Болакай, қаердан келяпсан?

- Жума намозидан қайтяпман. Даҳрий билиб турса ҳам, боладан яна сўради:    

- Жума намозида нима қилдинг?    

– Имом домланинг хутбасини эшитдим.    

- У хутбада нималарни гапирди?

- Юнус алайҳиссалом қиссасини сўзлаб берди. Унинг Аллоҳ синовига учраб, улкан балиқнинг қорнида қирқ кун қолиб кетганини, кейин балиқ Парвардигорнинг амри билан уни соҳилга чиқариб ташлаганини айтиб берди.

- Сен шу сафсаталарга ишониб юрибсанми, ахир булар ғирт афсоналар-ку! Қирқ кун балиқ қорнида қолиб кетган одам тирик қолармиди?!

- Мен аввало имомнинг гапларига албатта ишонаман Кейин, иншааллоҳ, жаннатга тушсам, бунинг рост-ёлғонлигини Юнус алайҳиссаломнинг ўзларидан ҳам сўраб оламан.

- У жаннатга тушмаса-чи? 

- У ҳолда сиз сўрайсиз.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хасталикдан нолиш мумкинми?

296 14:10 13.07.2020

Мазҳабни тарк этган одамга қози Абу Яълонинг тавсияси

818 10:14 13.07.2020

«Агар фалон ишни қилсам, кофир бўлай» дея қасам ичиш ҳукми

695 19:00 12.07.2020

"Аллоҳга шарт қўйишга ҳақимиз борми?"

2265 11:00 12.07.2020

“...Бурунга сув тортишда муболаға қил”

1581 09:00 12.07.2020

Бошқалар учун ҳасанот йиғманг!

1219 07:03 12.07.2020
« Орқага