Янгиликлар

Дам олиш ҳудудида намозхона очилди

900

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Амирсой” тоғ-чанғи курортида намозхона очилди. Бу ҳақда “Амирсой” тоғ-чанғи курортида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сайёр сессиясида иштирок этган Sof.uz мухбири хабар қилмоқда.

Республикамизда зиёрат туризмини ривожлантириш, юртдошларимизга қулай шароит яратиш мақсадида курорт ҳудудида қулай ва иссиқ ибодат хонаси ташкил этилди. 

Намозхона курортнинг касса ва тиббий амбулатория хоналари ёнида жойлашган бўлиб, "Prayer room. Комната для молитв" деб ёзиб қўйилган.

"Ҳожатхонада ҳам таҳорат қилиш учун шароитлар яратишибди", дейди Sof.uz мухбири.

“Амирсой” мажмуасини ишга тушириш учун Италия, Германия, Австрия, Аргентина, Испания ва Дания каби давлатлардан етакчи лойиҳачи компаниялар жалб этилиб, тоғ-чанғи курорти мажмуаси замонавий жаҳон стандартлари асосида қуриб битказилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бошқа жойларда ҳам ''Mega Planet'' даги каби намозхоналар очиладими?

662 14:09 03.07.2020

Греция ҳукумати “Андалус”ни ёпишга қарор қилди

1936 09:00 25.06.2020

“Mega Planet” савдо-кўнгилочар марказида намозхона очилди

1083 22:52 11.06.2020

Ўзбекистон бўйлаб таҳоратхона ва намозхоналар қурилади

4653 17:00 13.02.2020

Нур-Султон аэропортида ниҳоят намозхона очилди

407 09:20 07.02.2020

Чўл ўртасидаги намозхонани бузишдан нима фойда бор?!

2391 17:40 31.01.2020
« Орқага