Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дамашқ Исроилни авиаҳужумларда айблади

1028

Исроил авиацияси Суриянинг ҳаво маконига бостириб кирган ва мамлакат шимолидаги Ҳалаб вилоятидаги бир қатор ҳарбий объектларга зарба берган. Бу ҳақда Суриянинг расмий SANA агентлиги хабар тарқатди.

5 майга ўтар кечаси Исроил авиацияси Ҳалабнинг жануби-шарқидаги Сифир туманида жойлашган ва ҳарбий мақсадларда фойдаланилган илмий-тадқиқот марказига зарба берган. Ҳужум Сурия осмонидан туриб амалга оширилган. 

«Душман авиацияси Сифир туманидаги ҳарбий омборларга ҳужум қилди. Бизнинг ҳаво мудофааси тизимларимиз ҳужумни қайтарди. Етказилган зарар ҳисобланмоқда”, – дейилади хабарда.  

Сифир туманида Сурияни мудофаа вазирлигининг қурол заводлари, ҳукумат қўшинлари ва эронлик ёлланма жангчилар жойлашган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған: «Сиёсатда хафагарчиликка ўрин йўқ...»

472 12:05 29.11.2022

АҚШ Туркиянинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олади

862 07:00 24.11.2022

Туркия самолётлари Истанбулдаги бомба портлашидан сўнг Сурия ва Ироқдаги нишонларга зарба берди

1014 10:40 20.11.2022

Суриялик ҳарбийлар АҚШ карвонини ўтказмади

523 14:00 09.11.2022

Суриялик доктор: “Онамнинг саккиз ёлғони”

1412 17:55 08.11.2022

Сурия бўйича навбатдаги музокаралар Остонада бўлиб ўтади

268 16:25 08.11.2022
« Орқага