Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дамашқ курдларни огоҳлантирмоқда

1534

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия курдлари раҳбарларининг Европанинг бир қатор пойтахтларида ўзларини автоном деб эълон қилган маъмуриятининг тан олинишига эришишга уринишларини қоралаган ва «беҳуда хаёллардан ва Сурияга қарши фитнада қатнашишдан воз кечишга» чақирган.

САНА агентлиги томонидан тарқатилган Сурия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида таъкидланишича, «курдлар таркибини назорат қилувчи шимолий-шарқий вилоятларда "мухторият лойиҳаси" Сурияни душманлик фитналари олдида заифлаштиришга қаратилган», дейилган.

«Ўз-ўзини бошқариш тарафдорлари америкалик босқинчиларга ва турк босқинчиларига беғараз хизмат қилишмоқда. Уларнинг Сурия халқининг бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш истаги ҳақидаги баёнотлари айирмачилик режаларини яширишга айланди», - дейилади баёнотда.

Республика Ташқи ишлар вазирлиги курд раҳбарларини "беҳуда хомхаёллардан воз кечишга ва Сурияга қарши фитнада иштирок этмасликка" чақиради. Баёнотда "террорчиларни мағлубиятга учратган сурияликлар ўз ватанларининг ички душманларини ҳам енгишга қодир" деб таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 17 июл куни Сурия президенти Башар Асад республика раҳбари сифатида қасамёд қабул қилганидан кейин нутқ сўзлаб, "талончи тўдалар ва уларнинг хорижий ҳомийлари ҳукмронлиги остидаги ҳудудлар" назоратини тўлиқ Дамашқ қўл остига ўтказиш тўғрисида қатъий қарорини эълон қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурияда Дамашқ ва Aнқара ўртасидаги ярашувга қарши намойишлар бўлмоқда 

865 09:35 16.01.2023

Япония Дамашқдаги элчихонасини қайта очмоқчи эмас

965 14:55 16.11.2021

Охирги ўн йилда илк бор: Башар Асад БААлик вазирни қабул қилди

1562 08:53 10.11.2021

Дамашқда ҳарбийлар автобуси портлатиб юборилди (фото)

1570 13:11 20.10.2021

Дамашқда Саудия Арабистони элчихонаси қайтадан очилади

1553 08:00 05.05.2021
« Орқага