Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дамашқ Вашингтондан товон талаб қиляпти

1722

Сурия ҳукумати мазкур мамлакатда амалга оширган сиёсати оқибатида келиб чиққан вайронагарчиликлар ва йўқотишлар учун  АҚШдан товон талаб қиляпти, дея хабар беради IslamToday.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, “АҚШ Сурия халқига нисбатан юргизган жинояткорона сиёсати учун жавобгар ҳамда тажовузкорлиги ва босқинчилиги оқибатида келиб чиққан улкан вайронагарчиликлар ва баҳолаб бўлмайдиган йўқотишлар бадалини тўлаши зарур”.

Шунингдек, вазирлик АҚШнинг Суриядаги ҳаракатлари халқаро қонунларга тўғри келмаслигини ва халқаро ҳамжамият томонидан қораланиши кераклигини таъкидлади.

“АҚШ ҳамда унинг дунёдаги ва минтақадаги шериклари Сурияга қарши террорчилик урушини қўллаб-қувватлаб келяпти”, – дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурияда Дамашқ ва Aнқара ўртасидаги ярашувга қарши намойишлар бўлмоқда 

864 09:35 16.01.2023

Япония Дамашқдаги элчихонасини қайта очмоқчи эмас

965 14:55 16.11.2021

Охирги ўн йилда илк бор: Башар Асад БААлик вазирни қабул қилди

1561 08:53 10.11.2021

Дамашқда ҳарбийлар автобуси портлатиб юборилди (фото)

1569 13:11 20.10.2021

Дамашқ курдларни огоҳлантирмоқда

1534 12:05 23.07.2021

Дамашқда Саудия Арабистони элчихонаси қайтадан очилади

1553 08:00 05.05.2021
« Орқага