Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дамашқда Саудия Арабистони элчихонаси қайтадан очилади

1552

Рамазон ҳайитидан кейин Сурия пойтахти Дамашқда Саудия Арабистони элчихонаси қайтадан иш бошлайди. Бу ҳақда Лондонда чиқадиган Rai Al Youm газетаси хабар тарқатди.

Элчихонанинг очилиш маросимида Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фарҳон ал-Сауд бошчилигидаги делегациянинг иштирок этиши кутилмоқда. 

Хабарда айтилишича, ўн йиллик танаффусдан кейин икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ҳақидаги қарор Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати раҳбари Холид ал-Хмайдоннинг Сурия президенти Башар Асад билан душанба кунги учрашувидан кейин қабул қилинган. Учрашувда Сурия миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Али ал-Мамлук ҳам иштирок этган. 

Сурия 2011 йилнинг ноябрида Араб давлатлари лигасидан чиқариб юборилган. Аксар араб давлатлари Дамашқдан элчиларини чақириб олди ва Сурияга қарши иқтисодий бойкотга қўшилди. Саудия Арабистони уруш даврида Сурия мухолифатини қўллаб-қувватлаб келди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

238 17:10 22.03.2023

Зилзиладан сўнг Туркиядан 40 мингга яқин суриялик ўз ватанига қайтиб келди

1722 16:35 18.03.2023

Асад Эрдоған билан учрашишдан бош тортди

1506 12:44 18.03.2023

Араб давлатларига Асадни реабилитация қилиш нега керак? 

1233 20:35 16.03.2023

Сурия Россиянинг Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари билан чегараларини тан олади

380 19:10 16.03.2023

Сурия: Исроил ҳаво ҳужуми Ҳалаб аэропортини ишдан чиқарди

492 11:05 07.03.2023
« Орқага