Данғара туманида «Саидаҳмадхон ҳожи» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди

22:30 05.05.2019 929

Фарғона вилоятида яна бир масжид қайта қурилиб, муборак Рамазон арафасида намозхонлар ихтиёрига топширилди. Данғара туманида жойлашган «Саидаҳмадхон ҳожи» масжидининг янги биносига назар солган киши кўнглида ўзгача тароватни ҳис этади. Юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси ўлароқ ушбу масжиднинг тубдан замонавий кўринишда қайта бунёд этилиши Фарғона аҳли учун Рамазон совғаси бўлди, деб ёзади ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги.

3 май куни мазкур масжиднинг очилиш маросими ўтказилди. Унда ЎМИ раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, ДИҚ раиси ўринбосари М.Комилов ҳамда ЎМИ масжидлар бўлими мудири М.Қаюмовлар иштирок этдилар. Тадбир давомида туман ҳудудидаги кам таъминланган оилаларнинг 10 нафар фарзандларига суннат тўйи қилиб берилди. Шунингдек, 4 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга аравача топширилди.

Манба: Fargonaziyo.uz

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!