Янгиликлар

Дания амирликларга қурол етказиб беришни тўхтатади

651

Дания Яманда юзага келган гуманитар инқироз сабабчиларидан бири бўлгани учун, БАА билан қурол савдосини тўхтатди. Бу ҳақда "TRT arabic" хабар берди.

Дания ташқи ишлар вазири Андрес Самуэлсон БАА Ямандаги урушнинг томонларидан бири бўлгани учун, у билан бўлган қурол экспорти музлатиб қўйилганини айтди.

Бирлашган араб амирликлари араб коалициясини бошқараётган Саудия Арабистонининг Яманда ҳусийларга қарши курашда иттифоқчиси ҳисобланади.

Ўтган йилнинг 22 ноябрида Дания Саудия Арабистони Ямандаги гуманитар инқирозга сабаб бўлаётгани ва журналист Жамол Қошиқчининг ўлими билан боғлиқ масалалар туфайли Саудияга ҳам қурол ва ҳарбий аслаҳалар етказиб беришни тўхтатган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Данияликлар мусулмонларнинг кетишини истайди

956 14:00 23.10.2019

Дания Гренландияни сотишни истамади, Трамп “хафа” бўлди

810 17:30 21.08.2019

Данияда исломофоб партиянинг сайловда қатнашишига рухсат берилди

577 15:40 08.05.2019

Данияда Қуръонга ҳурмат марши бўлиб ўтди

1792 20:30 20.04.2019

Даниялик радикал сиёсатчи Қуръонга яна ҳурматсизлик қилди

4772 13:30 17.04.2019
« Орқага