Янгиликлар

Данияда исломофоб партиянинг сайловда қатнашишига рухсат берилди

580

“Евроньюс” хабарига кўра, Данияда Расмус Палудан бошчилигидаги Stram Kurs партиясининг парламент сайловида қатнашишига рухсат берилган.

Палудан Исломга ва мусулмонларга қаршилиги билан танилган, у Даниядаги барча мусулмонларни депортация қилиш таклифини билдирган. Бундан ташқари, бир неча бор Қуръони Каримга ҳурматсизлик қилган.   

Асли касби адвокат бўлган Палудан Stram Kurs партиясига 2018 йилда асос солган. Ўтказилган сўровномаларда мазкур партия 2,4 фоиз овоз олиши мумкинлиги маълум бўлди. Дания парламентидан ўрин олиш учун эса камида 2 фоиз овоз тўплаш кифоя.

Данияда парламент сайлови қачон ўтказилиши яқин кунларда эълон қилинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Данияликлар мусулмонларнинг кетишини истайди

958 14:00 23.10.2019

Дания Гренландияни сотишни истамади, Трамп “хафа” бўлди

813 17:30 21.08.2019

Данияда Қуръонга ҳурмат марши бўлиб ўтди

1794 20:30 20.04.2019

Даниялик радикал сиёсатчи Қуръонга яна ҳурматсизлик қилди

4775 13:30 17.04.2019

Дания амирликларга қурол етказиб беришни тўхтатади

653 19:30 18.01.2019
« Орқага