Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Данияда Қуръонга ҳурмат марши бўлиб ўтди

2114

Дания пойтахти Копенгагенда радикал сиёсатчи Расмус Палуданнинг Қуръони Каримга кўрсатган ҳурматсизлигига қарши марш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Акцияда қатнашганлар муқаддас китобларни ёқиш тақиқланиши ва икки йил аввал бекор қилинган “эътиқодга ҳақорат” қонуни қайтадан жорий этилиши учун имзо тўплади. Бу имзолар сиёсатчиларга топширилиши айтилди.

Stram Kurs партияси етакчиси Расмус Палудан бир неча кун аввал пойтахтнинг мусулмонлар зич яшайдиган Ноэрребро мавзесига келиб, Қуръони Каримни осмонга ирғитган, шундан кейини муқаддас китобни оёғи билан эзган. Мамлакат бош вазири Ларс Лёкке Расмуссен унинг ҳаракатини “маъносиз провокация” деб атаб, уни халқ орасида фитна тарқатишга уринишда айблади.

Палудан 22 март куни Дания парламенти олдида ўқилган жума намозига эътироз билдириб, Қуръони Каримни ёққан эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бир қатор давлатлардан республикамизга кириш тўхтатилади

1490 12:29 22.12.2020

Британия Европадан “ажратиб” қўйиляпти

1157 12:26 21.12.2020

Жосуслик можароси Даниянинг Россияга қарши жазавасими?..

1040 12:05 10.12.2020

Даниялик вазир мусулмонларга бемаъни таклифни билдирди

5503 10:40 27.11.2020

Данияда қоракузанлар қириб ташланади. Жониворларда нима айб?

1583 20:20 05.11.2020

Дания бош вазири хатнанинг тақиқланишига қарши чиқди: “Яҳудийлар учун керак”

1153 14:58 11.09.2020
« Орқага