Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Даниялик исломофоб сиёсатчи Қуръонга ўт қўймоқчи

2983

Даниялик сиёсатчи, Stram Kurs радикал партияси етакчиси Расмус Палудан Швецияга бориб, одамларнинг кўз ўнгида Қуръонни ёқмоқчи.   

Regnum агентлиги хабарига кўра, радикал сиёсатчи аҳмоқона акциясини 28 август куни Мальмё шаҳридаги масжидлардан бирида амалга оширишни режалаштирган. Уни шаҳарга рассом Дэн Парк таклиф қилган. 

Бу исломофоб Палуданнинг илк қилмиши эмас. Ўтган йили ўзига ўхшаган ҳамтовоқлари билан Копенгагенда ҳам Қуръон китобларини ёққан, бу Ратуша майдонидаги ифтор ўтказилганига жавоб эканини айтган эди. 

38 ёшли Расмус Палудан исломофоб чиқишлари билан танилган. У Данияда исломнинг тақиқланиши ва ғарблик бўлмаган иммигрантларнинг депортация қилиниши тарафдори. Ирқчилиги учун жазога тортилган. 

Хитой Саудияга ядровий қурол ишлаб чиқаришда ёрдам берганликда айбланмоқда

Блогерларнинг Telegram аккаунтини бузишга уриниш – сўз эркинлигига таҳдиддир

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дания бош вазири хатнанинг тақиқланишига қарши чиқди: “Яҳудийлар учун керак”

1020 14:58 11.09.2020

Швецияда Қуръони каримни ёқишга рухсат берилмади

1717 12:28 13.08.2020

Данияда азонни баланд овозда чақирилишини тақиқлаш таклиф этилди

836 18:30 15.06.2020

Дания: ҳукумат уч ой фуқароларининг маошини тўлаб беради

430 14:00 02.04.2020

Данияликлар мусулмонларнинг кетишини истайди

1791 14:00 23.10.2019
« Орқага