Даниянинг Ташқи ишлар ва интеграция вазири Маттиас Тесфайе имомлар билан учрашувда улардан “мусулмон аёлларнинг турмуш қуришдан аввал жинсий яқинлик ҳуқуқи”ни, яъни зинони қўллаб-қувватлашларини сўради. Бу ҳақда “Ал-Жазира” хабар бермоқда.
Турган гапки, имомлар унинг таклифини маъқулламаган. Вазирнинг фикрича, мусулмон аёллар ҳам бошқа аёллар сингари беникоҳ жинсий алоқа қила олиши керак. У “бошқа аёллар” деганда айнан кимларни назарда тутгани эса номаълум.
Альбертслунд шаҳри кенгашининг ёш аъзоларидан бири Ҳадия Темиз даниялик сиёсатчиларнинг мусулмонлар ҳақидаги нотўғри гап-сўзларидан норози бўлгани учун сиёсат билан шуғулланишга қарор қилган. Унинг фикрича, Тесфайенинг ёндашуви нотўғри. “Вазир мусулмон аёлларнинг муаммоларини ҳал қилмоқчи, бироқ ечим топиш борасидаги ёндашуви тўғри эмас”, – дейди у.
Маттиас Тесфайе ўтган ҳафтада маҳрни ҳам қоралаб чиққан эди.