Янгиликлар

Данияликлар мусулмонларнинг кетишини истайди

1027

Mandag Morgen журнали буюртмасига кўра ўтказилган сўровдан маълум бўлишича, Дания аҳолисининг 28 фоизи барча мусулмонларнинг мамлакатни тарк этиши кераклигига рози ёки қисман рози. Бу ҳақда The Copenhagen Post нашри хабар бермоқда.

Сўровномада иштирок этганларнинг 39 фоизи ишламайдиган иммигрантлар Даниядан чиқариб юборилишини маъқуллаган, 32 фоизи эса бунга қарши чиққан.

Ушбу тадқиқот катта ёшли ва ёш данияликларнинг иммиграция масаласига қараши бошқача эканини кўрсатди. Жумладан, 50 ёшдан катталарнинг ярмидан кўпи иммиграцияни миллий маданиятга жиддий таҳдид деб билади, 25 ёшгача бўлганлар орасида бундай фикрни қўллаб-қувватлайдиганлар 30 фоиз атрофида.

Манба: islam.ru

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дания Гренландияни сотишни истамади, Трамп “хафа” бўлди

861 17:30 21.08.2019

Данияда исломофоб партиянинг сайловда қатнашишига рухсат берилди

626 15:40 08.05.2019

Данияда Қуръонга ҳурмат марши бўлиб ўтди

1852 20:30 20.04.2019

Даниялик радикал сиёсатчи Қуръонга яна ҳурматсизлик қилди

4849 13:30 17.04.2019

Дания амирликларга қурол етказиб беришни тўхтатади

700 19:30 18.01.2019
« Орқага