Янгиликлар

Дарс муҳимми, қарз муҳимми?!

1233

Назаримда, бизда ўқитувчи мавзуси ҳеч қачон тренддан тушмаса керак. Ҳар куни бўлмасаям, ҳафтасига бир-икки бор муаллимлар билан боғлиқ нимадир гап-сўз тарқалади, машмаша юзага келади. Бу муболаға эмас. Хўш, ўқитувчининг айби нимада? Бюджетдан ойлик олишидами? Ахир, у сизу бизнинг фарзандимизга, невара эвараларимизга илм берадику! “Отадек улуғ” деймиз, ўқитувчиликни “касбларнинг ичида энг улуғи”, деб мақтаймиз. Мана шу таърифларимизни ҳеч бўлмаса уларнинг ишига ҳалал бермай оқласак, қандай яхши. Шундай эмасми? 

Айтишларича, Зангиота тумани мактабларида сўнгги уч-тўрт кундан буён машғулотлар белгиланган жадвал бўйича ўтилмаётган экан. Чунки ўқитувчилар туман электр ва газ идорасидан “Қарзи йўқ” деган “справка” олиб келишга юборилмоқда. “Айни пайтда Зангиота тумани газ ва электр идорасига борсангиз, деярли ҳамма муаллимни ўша ердан топасиз”, деб ёзмоқда фолловерларимиздан бири.  

“Уч кундан бери келаман. Тўлиқ олдиндан тўлов қилганман. Лекин “Справка” ололмаяпман. Мактабимиз директорини ҳурмат қиламан. Унинг қаттиқ илтимос қилгани учун дарсимни ташлаб, тонг саҳардан келдим” дейди у. Унинг қўшимча қилишича, ҳар бир мактабнинг барча жамоаси “справка”ни топширмаса, ойлик маош берилмас экан! Бунисига нима дейсиз? Шу тўғрими?

Бундай ҳолат республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилаётгани ҳақида эшитяпмиз.

Албатта, фойдаланилган электр, газ учун тўловни вақтида қилиш керак. Бу дарсдан сўнг бўлса майли. Лекин тўламаганларга ойликни бермаймиз, дейиш қайси мезонга мос келади?! Қолаверса, дарсларга иккинчи даражали масала деб қараб, муаллимларни айнан дарс соатларида тўловларга юбориш қанчалик тўғри? Биз доим Япония, Финляндия, Сингапур даражасига етишимиз керак, деб орзу қиламиз. Менимча, шу аҳвол бўлса, орзуимиз орзулигича қолаверади. Чунки мана бундай муносабатдан кўриш мумкинки, биз учун ҳозир дарсдан кўра қарз (пул) муҳим. Эртага бир гап бўлар...     

Дарвоқе, Зангиота тумани халқ таълими бўлими мудирининг зангиоталик ўқитувчиларга мурожаатини скриншот қилдим. Ўзингиз ўқиб оларсиз.

Отасига дарс берган ўғил...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми мактабида Ал-Азҳар тажрибаси қўлланилмоқда

618 09:00 03.02.2020

Шавкат Мирзиёев: «Ислом динида дарахтга латта боғлаш, деган «илм» йўқ»

1710 15:40 22.01.2020

Мактаб дарсликлари учун ижара тўлови миқдори белгиланди

1314 11:30 27.08.2019
« Орқага