БМТнинг болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ эълон қилган ҳисоботга кўра, дунё бўйича 463 миллион бола масофавий таълим учун керак воситалар ёки электрон жиҳозларга эга эмас ва улар интернетга боғлана олмайди.
“Ойлар мобайнида ўқишдан буткул узилиб қолган болаларнинг сони глобал таълим нуқтаи назаридан фавқулодда ҳолат саналади. Бунинг таъсири келгуси йилларда мамлакатлар иқтисодиётларида сезилиши мумкин”, – деди ЮНЕСКО раҳбари Генриетта Фор.
БМТ тахминига кўра, коронавирус пандемияси оқибатида мактабларнинг ёпилиши жаҳон бўйлаб 1,5 миллиард болага таъсир кўрсатган. Бу таъсир минтақаларда турлича бўлди, масалан, Европа мамлакатларида Африка ёки Осиёнинг баъзи ҳудудларига нисбатан камроқ сезилди.
Интернетга боғлана олмайдиган ўқувчиларнинг 158 миллиони Африкага ва 80 миллион Осиё мамлакатларига тўғри келади.