Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Дашноқлар ҳар бир кесилган бош учун пул олишган» – Дилдора Ҳасанова

4927

Мендан дашноқ сўзининг ўзи нима, деб савол беришади. “Дашноқ” сўзининг  маъноси “эгалик қил”, яъни “ҳукмронлик қил” деганидир. Уларнинг бош мақсади ҳам шу. Қандай йўл билан бўлишидан қатъи назар, у террористик йўл бўладими, фитна йўли бўладими, мана шу орқали бу денгиздан у денгизгача бўлган жойни эгаллашни мақсад қилиб қўяди. Арманлар ҳозиргача ўз ёшларига ёлғон тарих ўқитиб келади. Уларнинг дарсликларида турклар билан боғлиқ ўта нотўғри маълумотлар бор. 

Совет даврида яшаган академиклар ҳам менга: “Дилдорахон, қўйинг, бу мавзуга тегманг. Эртага ҳар хил ҳолатга тушасиз. Сизга жиноий иш очилиб, қамалиб кетасиз”, деган қўрқитишлар ҳам бўлди. Мана бугун ҳам “Яндекс” таксида  келаяпман. 32 ёшли йигитдан дашноқлар кимлигини биласанми, деб сўрасам, унинг учун бу сўз нотаниш. Жуда кўп ёшларимизга бу сўз нотаниш. Лекин бу ерда ёшлармизни ҳам айблай олмаймиз. Чунки биз на дарсликда, на институтда, на мактабда бу ҳақида озгина бўлса ҳам маълумот берган эмасмиз. “Ўзбекистон Энциклопедияси”да кичкинагина бир, озгина қаторда кўрсатилган. 

Яқинда Баҳром Мирзаев билан қатағон музейини айланиб яна бир нарсага гувоҳ бўлдикки, кичкина бир панно экспозиция қилинган, холос. Қатағон музейининг ўзида бирор жойда на дашнакцутюн партияси, на дашноқлар деган сўз бор! Ваҳоланки, бу бизнинг 1918-1928 йилгача бўлган 10 йиллик тарихимиз. 

1 млн 700 минг ўзбекистонлик геноцид қилинган. Шу қадар катта қирғин, лекин афсуски мана шу 10 йиллик тарихни бирон бир жойда ўқий олмайсиз, яна энг ёмони  мана шу миллий архивларда ҳалигача ёпиқ. Ҳаттоки кўп нарса Интернетга чиқиб кетган нарсалар ҳам бугунги кунда махфий. Президентимизнинг 2019 йил 20 сентябрда махфийликдан ҳужжатларни очиш тўғрисида фармони туфайли биз жуда кўп ҳужжатларни кўзимиз билан кўрдик, аста-секинлик билан очяпмиз. Ҳозир сизга бир ҳужжатни айтаман. Ўзим биринчи ўқиганимда даҳшатга тушганман. Маълумки, Америка истилосида ҳиндуларни боши учун пул тўланганини киноларда кўрганмиз, тўғрими? Ҳар бир ҳиндунинг бошига фалон-фалон доллардан пул тўланган, уларнинг бош териси шилиб олиб келинган. Афсуски, кўзим билан кўрган ҳужжатни айтяпман, “Одинок” ва “Казнь” деган гуруҳлардан бўлган тўртта қотил дашноқнинг сурати турибди. “Одинок” гуруҳида улар териб-териб ўлдирган, яъни энг фаолларни битта-битта териб отиб ўлдирган. “Казнь”  оммавий  ўлдирган. “Казнь” гуруҳидагилар ҳар бир уйга кириб, ҳаммасини ўлдиришган. Яна энг қизиғи, ўшалар Қизил армия командирига мен Қўқонда 100 та одам ўлдирдим, лекин сизлар менга 50 та одамнинг пулини бердинглар, деб ёзган. Мана сизга факт бу. Қолган 50 та одамнинг пули қани, деган ва суратлар билан турибди. Суратлар шу қадар даҳшатлики, хашак кесадиган жодуда болаларнинг бошлари кесилган. 

Бу ўз кўзим билан кўрган архив ҳужжати. Энг даҳшатлиси, дашноқлар кўпроқ пул олиш мақсадида жасадлар, кесилган бошлар фонида турли ракурсларда расмга тушган. 

Ҳаттоки ҳар битта бошга тўланган сумма ҳам кўрсатилган. Қўқон ўликлар шаҳри, деб эълон қилинган. Ҳаққоний тарихни билмаслик қанақа аҳволга олиб келади? Бугун Тошкентда рус босқинчиларига тикланган “Часовня”ни олинг. Камолонда бир қошиқ қони қолгунича курашган ота-боболаримизга ҳайкал қўйиш ўрнига, бу иш қилинган. Тарихни эслатиб туриши учун у жойга бир аянчли расмларни қўйиб, мана шулар қирган, деб қўйиш керакдир, балки. Нима мақсадда “Часовня” тикланганини ҳам билмайман.

Дашноқлар авлоди “арман геноциди”ни яхши билади. Ўзбекистонда кимдан сўрасангиз “Арман геноциди” ҳақида Интернетдан ўқиган, билади. “Турклар арманларни геноцид қилган”, дейди. Бугунги кундаги ахборотнинг кучи, дейман-да.

Инсонни хафа қиладиган яна бир жиҳат борки, рус  тилида ҳар қандай бир манбани қидиринг, чиқиб келади. лекин ўзбек тилида қидирилса чиқмайди. Масалан, дашноқлар деб ёзсангиз, керакли маълумот чиқмайди. Шуҳрат Барлоснинг баъзи бир манбалари чиқади, лекин шунда ҳам уни айблаган, ўзимизнинг академиклар айбловлари чиқиб келади.

Дилдора Ҳасанова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

349 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

43 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

391 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

108 11:45 02.07.2022

“Муҳожирлар ташналикдан вафот этган” – ХМТ таассуфда

204 11:15 02.07.2022

Осиё-Тинч океани мамлакатлари темир йўлчилари Қирғизистонда йиғилди

165 10:55 02.07.2022
« Орқага