Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Дашноқлар кимлар?

10289

Афсуслар бўлсинки, бу мавзу юз йилдан бери ёпиқ мавзу эди. Шу юз йилдан бери биз буни билмасдик, у ер бу ерда чиқиб олгани ҳам тезда, кимдир хафа бўлмасин, деб ёпилиб кетадиган мавзулардан бири эди. 

Шундай нарсаки, дардни беркитишга ҳаракат қилиняпти, назаримда. Аслида дард нима қилинади? Дард беркитилмайди, даволанади, очиқ-ойдин айтилади. 

Дашнакцутюн – арманча  иттифоқ, “Арман миллатчилари партияси” 1896-йилда Тифлис (ҳозирда Тбилиси)да тузилган. Тузилишдаги дастурида террор ҳаракатларини мақсад қилган ягона ташкилотлардан бири, яъни кам сонли ташкилотлардан бири. Туркистонда маҳаллий аҳолига қарши қирғинлар уюштирган. Ўтган асрнинг 18-19 йилларида аъзолар ўзларини “Дашноқлар” дея номлаган ва шундан бу термин кириб келган. Дастлаб дашнакцутюн дастурида террор ва қуролли ҳаракат йўли билан Буюк Арманистон давлатини барпо этиш кўзда тутилган. Ва биринчи террорини турк султони хизматидаги арман миллатига мансуб мулозимларга нисбатан ишлатилган. Партия ғазнасига пул беришни истамаган тадбиркорлар ҳам ўлдирилган ҳолатлар борлиги бу партиянинг нақадар хавфли эканлигидан далолат қилади. Москва, Нью-Йорк ва Қоҳирадаги қотилликлар шулар жумласидан, яъни арман миллатига мансуб бой тадбиркорлар ўлдирилган. Сабаби улар дашнакцутюн  партияси ғазнасига пул беришни истамаган. Айниқса, Мисрда бўлиб турган ёзувчи Арпиар  Арпиарианнинг ўлими кўпчиликка жуда қаттиқ сигнал бўлди, чунки замонавий арман адабиёти йўналишларидан бирининг асосчиси ўз ишларида миллатдошларининг жиноятларини ёритар эди. ХХ аср бошларида Кавказда арманлар билан туркий халқларни бир-бирига қарши қўзғатиб, миллий низоларни кучайтиришда машъум рол ўйнаган. Айниқса, турк-арман қирғини (1915 йил) сабабчилардан бири бўлган. Шу қирғинлардан кейин дашноқларнинг бир қисми Туркистонга келиб ўрнашган. 1917 йилдаги кескин сиёсий ўзгаришлардан кейин дашнакцутюн Арманистонда ҳокимиятни  қисқа муддат ичида эгаллайди. 

1918-20- йилларда Ереван губерниясидаги мусулмонларни оммавий қирғин қилади. Болшевиклар Туркистонда зўравонлик билан совет режимини ўрнатгач, Дашнакцутюн  партиясининг қуролли дружиналаридан ўлкадаги миллий кучларга қарши курашишда фойдаланилган. Узоқни кўзлаб қилинган иш, яъни ўша вақтдаги масала ҳал бўлгандан кейин ҳам, яъни миллатчилар, истиқлолчилар ҳаракатини бостиргандан кейин ҳам маҳаллий аҳолида бошқа миллат вакилларига қарши нафрат сақланиб қолиниши йўлини қилган. 

Дашноқлар 1918 йил февралидан “қизил аскарлар” билан биргаликда Қўқон шаҳрида оммавий қирғин ўтказади. Бу Туркистон мухториятининг ағдарилиши билан боғлиқ. Афсуслар бўлсинки, 35 минг киши қириб ташлаб, мол-мулки талон-тарож қилинади. Аммо Турол Рисқулов, Саъдулла Турсунхўжаев, Низомиддин Хўжаев каби раҳбар ходимларнинг қатъий талаби натижасида Туркистон марказий инқилоб қўмитаси 1919 йил 16 июльдаги буйруғи билан Дашнакцутюн партияси тарқатилиб юборилади ва дашноқ дружиналари қуролсизлантирилади. Энг қизиғи, Дашнакцутюн Арманистоннинг ўзида ҳам 1921 йилда тақиқланган эди. 1990 йиллардан яна Арманистонда Дашнакцутюн партияси ўз фаолиятини бошлаган.

Бу Дашнакцутюн  партияси, аввал айтганимиздек, террорчилик билан шуғулланувчи партия. Унинг низомидаги қабул қилинган доктриналар асосан, оққа қора билан ёзиб қўйибди: “Турк миллатига мансуб ёки туркийларга мансуб бўлганларни этник хусусиятига кўра қирғин қилиш”. Бу низомда ҳозир ҳам бор. Ҳозир ҳам Дашнакцутюн партияси Арманистон Республикаси яқингача бўлган парламентининг бир фракцияси ҳисобланади ва Қорабоғ урушида асосий қўзғовчи, инсонларни террорга ташвиқ қилувчи партия сифатида ҳозирги кунда ҳам маълум, албатта. 1890 йилдан то бугунги кунгача давом этиб келаётган ташкилот ҳисобланади. Бу миллат алоқаси йўқ деб айтишнинг ўзи нотўғри бўлади. Чунки Дашнакцутюн партиясининг аъзоси фақат арман миллати бўлган.Низомда кўрсатилганки, бу партияга армандан бошқа миллат аъзо бўла олмайди, бу биринчидан. Иккинчидан, 1890 йиллар даврларига қарайдиган бўлсак, шунга ўхшаш яна бошқа бир партия бўлган. “Гнчак”, кейин “Арменикан”, кейин уларнинг бир террор акциялари бор эди, Немезис деган тадбир ўтказади. Гўёки 1915 йили Усмонлилар султонлиги ҳудудларининг ичида арманлар қирғин қилинди, деган важ билан, баҳона билан Россия Империясининг ёрдамида Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонлилар султонлигининг ичкарисидан портлатади. Сабаби, Ислом ўлкаси бўлган Усмонлилар султонлиги “жиҳод”, яъни Биринчи жаҳон уруши улар учун жиҳод эди. Чунки исломий давлат. Жиҳодга фақат мусулмонлар чақирилган. У ерда астурлар, христианлар бор, юнонлар бор, арманлар бор бўлган, лекин улар аскарликка олинмайди, чунки улар христиан ёки бошқа дин вакили . Бу жиҳодда мусулмонлар иштирок этади. Энди Шарқий Анадолудаги  қишлоқлар, яъни аскарликка чақирилганларнинг қишлоқларида қарилар ва ёш болалар қолган пайтда урушга чақирилмаганлар христиан арманлар Россиянинг ёрдамида хунрезликлар уюштира бошлаган. Кейин 2015 йил 24 апрелда гўёки геноцид бошланди, деган бир чиқиш билан ҳалигача тарғиб қилиб юрибди. Лекин бу куни бирорта ҳам бир арман ўлдирилмаган.  Бу ерда  бошқа бир масала бор. Ҳозирги Туркия жумҳуриятининг эски пойтахти (Усмонлилар султонлиги давридаги) Истанбул шаҳрида бир воқеалар содир бўла бошлайди. Чунки у ердаги Усмонли Султонлик парламентида ҳам  арманлар бор эди. Туркияда банкларни ва бошқа йирик ташкилотларни арманлар бошқарарди. Мисрдаги Сувайш каналининг Пагос паша, Нубар паша деган пашалар ҳам арманлардан бўлган. Уларни (финансировать қилган) молиялаштирган, бошқарган, ҳаттоки Мисрнинг ҳокими бўлган ҳам Усмонлилар ҳалифалиги даврида арманлар бўлган. Шундай бағрикенглик, толерантлик кўрсатган. Лекин ўша Биринчи жаҳон уруши  бошланганида Антанта тарафида бўлган 3 та давлат – Франция, Англия, Россия империяси Кавказ фронтидаги ҳаракатлари эвазига бу ердаги маҳаллий арманлар маҳаллий туб аҳоли, мусулмон аҳолига қўзғала бошлаган. Мусулмонларнинг ёш ва кучга тўлган йигитларнинг барчаси урушга кетган. Бир ёқда  Истанбулнинг жанжали бўлмоқда, яъни ғазот қилинмоқда, бошқа томонда кимсасиз қолган қишлоқларга  қирғинлар уюштириб, Европадан чақирилган христиан миссионерларига ўзлари қирган турк қишлоқларининг ўликларини кўрсатиб: “Мана арманларни турклар қирди”, деган дунёдаги энг катта ёлғонларнинг бирини келтириб чиқарган. 1915 йил 24 апрель куни биронта арман ўлдирилмаган, лекин 24 апрель кунини “геноцид куни” деб ҳисоблашади. Айнан ўша кунларда маҳаллий мусулмон турклар қирғин қилингани ҳақидаги минглаб ҳужжатлар Туркия Республикаси архивида сақланиб турибди. Ҳатто Туркия Республикаси Президенти жаноб Ражаб Тоййиб Эрдоған: “Келинг, сизлар ҳам архивларни очинг, бизлар ҳам архивларни ўрганамиз. Бу ерда жуда катта ёлғон бор”, деб таклиф қилган. Дашнакцутюн масаласига келадиган бўлсак, Американинг Бостон шаҳридаги архивда айнан мана шу Қўқон қирғини билан боғлиқ, Туркистон қирғини билан боғлиқ, ҳатто уларнинг излари Хива масаласида 1920-22 йиллардаги, Бухоро масаласида ҳам уларнинг қўллари бор. Чунки ўша даврда Совет Иттифоқида Анастас Микоян деган уларнинг бошлиғи бор эди. У эски дашноқлардан. Кейин Мирзаян деган одам ўша 1918 йил 31 мартда Бокуда уюштирилган қирғиннинг бошчиларидан бири Қозоғистон компартияси раҳбарларидан бўлган ва ҳатто Қозоғистонда унинг номига кўчалар қўйилган, ҳайкаллар ўрнатилган. Ўзбекистонда ҳам совет даврида Мелкумов деган КГБ нинг бошлиғи ишлаган. Гдлян-Иванов масаласи. Бу айнан ўшанинг давоми ҳисобланади. Биз бу масалага эътибор бергимиз келмайди, миллий тарафини айтмайлик, деймиз. Лекин уларнинг миллий доктриналарига қарасангиз, денгиздан денгизгача деган, учта денгизнинг ўртаси, бутун туркийлар қирилиши керак, туркийлар генетик жиҳатдан, ҳаттоки биологик жиҳатдан арманлар билан бирга яшашга тўғри келмайдиган халқ деган доктриналари ёзувлари ҳозиргача муҳрланган ва улар бундан уялмайди ҳам, қўрқмайди ҳам. Очиқчасига Арманистон Республикаси парламентида иштирок этмоқда.

Фаластин ва Исроилнинг ўртасидаги урушда ҳам арманларнинг “АСАЛА” террористик ташкилотининг аралашуви мавжуд. Бу ташкилот дашнакцутюн партиясининг давоми бўлиб келмоқда ва Парижда, Америка ва Африка давлатларида кўплаб террористик акциялар билан маълум бўлган ташкилот ҳисобланади. ХХI асргача инсонларни қўрқитиш, даҳшатга солиш йўллари билан, ўзининг сиёсий мотивлариниқондириш йўлини танлаган ташкилотлардан биридир. 

Бизда миллатчилик деганда бошқача тушунча сифатида қаралади. Миллатчилик мана шу нарса, яъни миллати бошқа бўлгани учун ўзини ҳам, ёш боласини ҳам ўлдириш тушунилади. Туркистондаги бўлган хунрезликларида кўп мисоллар бор. Ваҳшийларча, ҳайвон ҳам қила олмайдиган жиноятлар бор. Булар ҳаммаси архивларда, ҳужжатларда сақланиб турибди.

Шуҳрат Барлос

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

30 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

36 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

312 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

94 11:45 02.07.2022

“Муҳожирлар ташналикдан вафот этган” – ХМТ таассуфда

190 11:15 02.07.2022

Осиё-Тинч океани мамлакатлари темир йўлчилари Қирғизистонда йиғилди

152 10:55 02.07.2022
« Орқага