Аҳли ирфон

Даъват йўлида мен йўлиққан офатлардан бири

3950

Ҳамма нарсага жунунларча ҳаром ҳукмини беришга рағбати бор кишилардир. Агар уларнинг ҳавони ҳаром қилишга имконлари бўлганда, одамлар билан бўғилиб ўлсалар ҳам, шундай фатво чиқаришган бўларди. Улар Исломни кенг оламнинг тор бир бурчида ўз анъана ва маросимлари билан биқиқ яшайдиган рисолат, деб тасаввур қилишади. Оламга элтадиганлари, табиати қандай бўлишидан қатъий назар, ҳамма нарсани ман этишдир. Муҳими, бу биқиқ бурчак ўз эгаларига тегишли бўлса бас.

Бундай фикр эгалари хароб бир уйга қоровул бўлишдан бошқасига ярамайдилар. Аммо уларнинг бағрини юртлар ва замонларга очадиган, нафслардаги Аллоҳнинг фитратига лаббай дейдиган ва шарқу ғарбдаги эркагу аёлни тенг тушуна оладиган оламшумул дин даъватчилари бўлишлари эса маҳолдир.

Шайх Муҳаммад ҒАЗЗОЛИЙ
"Аччиқ ҳақиқат" китобидан
Мубашшир АҲМАД таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Саодат асрида аёл озодлиги»

482 12:45 29.08.2019

Албатта Муҳаммад Аллоҳнинг бетакрор яратмишидир. Муҳаммадни яратган Зот покдир!

1567 22:00 17.08.2019

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг вафотлари

1725 16:00 17.07.2019

"Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз"

872 23:17 20.05.2019

«Иблисни қуроллантирмоқни истамаймиз»

1481 19:00 20.04.2019
« Орқага