Аҳли ирфон

Даъватчилар ва олимлар учун ихлоснинг аҳамияти (Ният ва ихлос)

573

Исломга чақирувчи ва дин фойдаси учун ҳаракат қилувчи ҳар бир инсон шу йўлдаги мақсад ва ниятларини ростгўйлик ила текшириб чиқиши ва ўзини ўзи алдамаслиги, Роббисига нисбатан ёлғончи бўлмаслиги керак. Имом Ғаззолий амалдорлик, шуҳрат, одамлар мақтовини яхши кўришдан иборат бўлган фитналарни зикр қилгач, бундай деганлар: “Ушбу фитналарга энг кўп йўлиқувчилар олимлардир. Илм таратишдан кўпчиликнинг мақсади одамлардан устун бўлиш лаззати, одамлар унга эргашишидан хурсандлик, мақтов ва олқишларни қабул қилишдир. Шайтон уларга бу нарсани ўзгартирган ҳолда: “Ниятингиз Аллоҳнинг динини таратиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган шариат учун курашишдир”, дейди. Халққа насиҳат қилиш, катталарга ваъз қилиш ила Аллоҳга миннат қилаётган ва одамлар унинг гапини қабул қилиб, унга талпинаётганидан хурсанд бўлган воизни кўрасан. У динга фойдаси тегаётганидан хурсанд эканлигини даъво қилади, аммо бирор олим ундан кўра гўзалроқ маъруза қилаётгани ва одамлар уни қўйиб, ўша олимга ўтиб кетаётганини кўрса, бу нарса унга ёмон кўриниб, уни ғамга солади. Агар унинг мақсади дин фойдаси бўлганда, бошқа олим сабабидан унинг иши янада гўзалроқ бўлгани учун Аллоҳга ҳамд айтган бўларди. Шундай қилганда ҳам шайтон унга: “Сени ғамга солган нарса одамлар сендан бошқа олимга ўтиб кетаётгани эмас. Одамлар сенинг маърузаларингни эшитиб таъсирланганларида савоб олган бўлардинг, савоб олишдан маҳрум бўлганига ғам чекиш бу яхши ишдир”, деб чалғитган бўларди. Лекин у бечора ҳаққа бўйин эгиши ва ишни ўзидан устунроқ кишига топшириши, баланд ўринда бир ўзи туришидан кўра чин ихлосли бўлиш у учун охиратда бу нарса афзалроқ ва савоблироқ эканлигини билмайди”.

Ихлоснинг ҳақиқатини билиш ва унинг асосида амал қилиш чуқур бир денгиздирки, унда барча чўкиб кетади, илло, жуда камдан-кам инсонлар қолади. Бу масала Аллоҳнинг ушбу оятида келган: “У (Шайтон): “Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан. Магар улардан ихлосли бандаларинггина (мустаснодир)”, деди” (Сод сураси, 82-83-оятлар).

Шайх Юсуф Қарзовийнинг "Ният ва ихлос" китоби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ниятнинг аҳамияти ва ихлоснинг татбиқ қилиниши (Ният ва ихлос)

786 18:00 01.11.2019

Тоат ва маъсиятни ошкор этиш ва беркитиш орасида (1-қисм)

555 21:00 06.09.2019

Риёдан узоқлаштирувчи ҳадислар

750 22:05 28.08.2019

Қуръон риё ва риё қилувчилардан огоҳ этади

406 22:00 27.08.2019

Ихлоснинг фазли ва риёнинг хатари

416 22:05 23.08.2019
« Орқага