АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, Оқ уй расмийлари Покистон ядро арсеналининг хавфсизлигига шубҳа қилмайди.
Бу баёнот Исломободнинг АҚШ президенти Жо Байденнинг Покистон ядровий арсеналига оид сўзларига нисбатан норозилик билдириши ортидан келди, деб хабар бермоқда Geo News агентликка таяниб.
"АҚШ Покистоннинг ядровий активларини ҳимоя қилиш қатъиятига ишонади", - деб баёнот берди Давлат департаменти.
Президент Байден хавфсиз ва фаровон Покистон АҚШ манфаатлари учун жуда муҳим, деб ҳисоблайди ва АҚШ Покистон билан узоқ йиллик ҳамкорликни қадрлайди, деди вазирлик.
Аввалроқ Байденнинг 14 октябрь куни мамлакатдаги сиёсий инқироз фонида “Покистон дунёдаги энг хавфли давлатлардан бири бўлиши мумкин”лиги ҳақидаги баёноти ортидан Исломобод норозилик билдирилган эди.
“Менимча, Покистон дунёдаги энг хавфли давлатлардан бири. Айниқса, ядро қуроллари билан...” - деганди Байден.
Оқ уй раҳбарининг баёноти Покистон расмийларида норозилик уйғотди ва АҚШнинг Исломободдаги элчиси Доналд Блом ТИВга чақирилди.