Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси: диний мансубликни билдириш тақиқланди

2308

Адлия вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Олий Мажлис палаталарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори жойланди.

Кодексда биринчи бор давлат хизматчиси тушунчасига таъриф берилган ва давлат хизмати уч турга бўлинмоқда: давлат сиёсий хизмати, давлат фуқаролик хизмати, давлат махсус хизмати.

Унда давлат хизматчиларининг ўзлари, турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш, манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш мажбуриятлари белгиланмоқда. Шунингдек, лойиҳа иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари, совғалар, маҳаллийчилик, ходимни таъқиб қилиш, таниш-билишчилик, фаворитизм каби тушунчаларни ҳам қамраб олган. 

Лойиҳада қуйидаги муҳим масалалар қамараб олинган: 

– давлат хизматчиси фаолиятига қўйиладиган чекловлар; 

– сиёсий партиялар, жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш тартиби;

– давлат хизматчисининг тадбиркорлик билан шуғулланишига, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилишига тақиқ;

– раҳбар ходимларнинг одоб-ахлоқ мажбуриятлари;

– хизматдан ташқарида бўлган одоб-ахлоқ нормалари;

– ташқи кўринишига оид талаблар;

– чет эл ва ҳудудий хизмат сафарларида ўзини тутиши;

– касбий фаолият давомида ўзига маълум бўлган ахборот ва шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;

– давлат хизматчисининг ОАВ билан муносабати;

– коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этган давлат хизматчиларини лавозимдан четлаштириш ва бошқалар.

Мазкур кодекс билан давлат хизматчилари иш жойида сиёсий ва мафкуравий қарашларини ёки динга муносабатини акс эттирувчи либосларда бўлиш ёки белгиларни тақиб юриш тақиқланмоқда.

Бундан ташқари, давлат хизматчиларининг интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ҳам тартибга солинмоқда:

«Давлат хизматчилари Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бироқ, давлат ташкилотларининг нуфузига ёки бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказувчи маълумотларни тарқатмаслиги керак».

Одоб-ахлоқ қоидаларини бузган давлат хизматчилари қилмишининг оғир-енгиллигига қараб интизомий ва қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортилади.

Лойиҳа қабул қилинса, барча давлат ташкилотларидаги ички одоб-ахлоқ қоидалари мазкур ҳужжат асосида қайта ишлаб чиқилади ҳамда жамоатчилик учун очиқлиги таъминланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

177 21:50 22.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Лазарь Моисеевичнинг тазарруси

427 21:10 22.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Мунофиқларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жонларига қасд қилиши

57 20:35 22.05.2022

Динимни ўрганаман: эркак киши тилла ёки кумуш тақинчоқлар тақиши ҳақида

387 20:05 22.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Хушхулқ пайдо бўлиши мисоллари

269 19:05 22.05.2022

Диний либос ҳали ҳам таъқиқдами?

994 18:48 22.05.2022
« Орқага