Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Агар журналист саволига жавоб берилмаса...

277

Бугунги АОКАда бўлиб ўтган “Сўз эркинлигини таъминлаш ва ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш масалалари” мавзусидаги брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева ахборот олиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидалар тўғрисида маълумот берди.

Жумладан бирор ташкилот ёки давлат органи мутахассислари журналист саволларига жавоб бермаса ёки тўлиқ жавоб бермаса ёки умуман саволга мос бўлмаган жавоб берилса қонун бўйича қандай чора кўрилади? 

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунга кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик - БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади” – деган Севара Ўринбоева.

Тасдиқланмаган ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик қандай? — деган саволга Севара Ўринбоева “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги, ушбу Қонуннинг 15-моддасида журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгилаб қўйилгани, журналист туҳмат ва ҳақоратдан иборат ахборот берганда Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин эканлиги ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тўрт нафар президенти қамалган давлат

948 20:00 05.05.2021

"Россия заифлашиб бораётган давлат..." —  Ричард Мур

1786 21:00 27.04.2021

Жазоир: Африканинг энг катта давлати

870 18:00 26.04.2021

Ўзбекистонликларга Россияга учинчи давлат орқали боришга рухсат берилди

780 12:00 21.04.2021

Беларусда давлат тўнтаришига уриниш: Лукашенкони ўлдирмоқчи бўлишдими?

894 08:00 19.04.2021
« Орқага