Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Давлат органлари етказган зарар учун Тошкент бюджетидан маблағ ажратилади

817

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахслари томонидан фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарлар қоплаб бериладиган бўлди. 

Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мазкур қарори 8 июль куни қабул қилинган бўлиб, унда маблағлар суд қарорлари ҳамда асослантирувчи ҳужжатлар асосида ажратилиши қайд этилган. 

“Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил иккинчи чорак якунлари бўйича даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасига давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш харажатлари учун 5 724,9 млн. (беш миллиард етти юз йигирма тўрт миллион тўққиз юз минг) сўм миқдорида маблағлар тақсимлансин”, – дейилади қарорда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов ноқонуний бузилишлар бўйича энг катта қарздорлик айнан Тошкент шаҳрига тўғри келишини айтган эди. Ўшанда прокурор берган маълумотга кўра, Тошкент шаҳрида “снослар” бўйича 76,4 миллиард сўм қарздорлик қопланмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нидерландияда ҳалол маҳсулотлар дўконини портлатмоқчи бўлишди

909 20:50 28.07.2021

Энди давлат органлари томонидан бир қатор ҳужжатлар талаб қилинмайди

1278 22:55 24.07.2021
« Орқага