Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Давлат ташкилотлари айрим харажатлар юзасидан мажбурий ҳисобот топширади

1348

1 июндан қонунчиликда бўладиган янгиликларга кўра, давлат ташкилотлари хизмат сафари, хорижлик меҳмонлар қабулига кетган харажатлар ҳақида мажбурий ҳисобот беради.

Хусусан, давлат идоралари ва ташкилотлари Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига қуйидаги маълумотларни жойлаштириб, ҳар чоракда янгилаб боради:

  • амалга оширилган давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);
  • мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар, бундан давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мустасно);
  • президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари (якуний манфаатдор жисмоний шахслари), улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар;
  • ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Она» жамоат фонди — эзгу ишлар ташаббускори

833 17:37 05.03.2022

Туркий давлатлар ташкилоти Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

1908 14:43 06.01.2022

Мустафо Шентоп: «Қуддус ва Ал-Ақсо масжиди янада кўпроқ яҳудийлаштирилмоқда»

1501 16:40 10.12.2021

Владимир Норов: «ШҲТ халқаро майдонда ишончли ташкилотга айланди»

1276 20:20 15.09.2021

Дунё мусулмон олимлари иттифоқи «Толибон»га табрик йўллади

2645 14:40 13.09.2021

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мисрни «судсиз қатллар»да айбламоқда

1050 18:45 07.09.2021
« Орқага