Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Давлат тилида иш юритиш – мажбурият

848

Ҳар йили октябрь ойида кенг жамоатчилик муҳокамасида бўладиган мавзулардан бири ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилганлиги бўлар эди.

Аввалроқ Чирчиқ туман ҳокимлиги томонидан давлат тилида бўлаётган мулоқотларда тилдаги муқобил сўзлардан ўринли фойдаланиш, ўзбек тилининг софлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар ва яқинда «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг давлат тили масаласидаги таклифини ҳисобга олмаса, жорий йил бу мавзу атрофида у қадар жиддий гаплар бўлмаётгандек.

Номзод Алишер Қодиров агар у сайловда ғалаба қозонса, бошқа миллат вакиллари ўз ишларини давлат тилида бажаргани учун уларга маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўлашга ваъда берди. Бир томондан қаралса, бу давлат тили учун ҳурмат. Унинг ривожи учун қўшимча маблағ берилишини олқишласа бўлади. Лекин қачондан бери давлат томонидан белгиланган қонуний ҳолатларни бажариш учун моддий рағбатлантириш керак бўлиб қолди? Ахир давлат тилида иш юритиш бу аввало мажбурият. Қонунда белгиланган ишни бажармаганлик учун жавобгарликка тортилади, лекин бажарганлик учун мукофот берилмайди. Акс ҳолда, қонунга амал қилган ҳар бир фуқарога доимий маблағ бериб борилиши керак.

Яна бир жиҳатни таъкидлаш лозимки, ҳукумат томонидан барча давлат ташкилотлари ўзбек тилида фаолият олиб бориши белгилаб қўйилган. Хусусан, «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9-моддасида «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади», деб қайд этилган.

Бироқ айрим давлат ташкилотларида бу нормага кўр-кўрона риоя қилинади, холос. Кўплаб хабарлар дастлаб рус тилида эълон қилиниб, маълум муддатдан кейингина ўзбек тилида чиқарилади. Унгача мазкур хабарнинг долзарблик даражаси йўқолиш эҳтимоли катта.

Айримлар давлат тилида иш юритиш бўйича олиб бориладиган тарғиботларни мамлакатдаги бошқа тилларга қарши ҳаракат сифатида баҳолайди. Аслида ундай эмас. Биз қонун билан белгиланган норманинг амалда ҳам қўлланилишини талаб қиламиз, холос. Бу нафақат қонуний тартиб-қоидаларнинг амалиётга татбиқ этилиши, балки халқаро ҳамжамият олдидаги юзимиз ҳам бўлишини унутмаслик керак.

Шерали Солиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

219 22:05 28.10.2021

Рейганнинг собиқ ёрдамчиси: «НАТО Россия билан урушда АҚШга хиёнат қилади»

614 21:30 28.10.2021

Дунёнинг энг қадимги 14 масжиди

412 21:05 28.10.2021

Динимни ўрганаман: руҳ бор нарсами?

978 20:05 28.10.2021

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти Ўзбекистонга келади

263 18:30 28.10.2021

«Аҳоли иссиқлик энергияси бўйича 2 триллион сўм қарзи бор» – вазирлик ахбороти

241 18:30 28.10.2021
« Орқага