Давлатимиз раҳбари БАА Бош вазири ўринбосари ва ички ишлар вазири билан учрашди

14:54 25.03.2019 303

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида мамлакатимиз делегацияси учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди. 

Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада ўзаро тажриба алмашиш, делегациялар ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!